Жаннат боғлари

Умар розияллоҳу анҳунинг одамларни таомлантиришга Ҳарислиги

Умар розияллоҳу анҳунинг одамларни таомлантиришга Ҳарислиги

Ибн Cаъд Асламдан ривоят қилиб айтади: Қурғоқчилик йилида араблар ҳар тарафдан Мадинага оқиб кела бошлади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир неча кишиларни уларнинг устида туришга ва озиқ-овқатларини тақсимлашга буюрди. Язид ибн ухтун Намр, Мисвар ибн Махрама, Абдураҳмон ибн Абдул Қори ва Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъудлар кеч кирган вақтда Умар розияллоҳу анҳу олдида йиғилишиб бўлиб ўтган нарсалар ҳақида хабар беришар эди. Уларнинг ҳар бири Мадинанинг турли тарафларида турар эди. Араблар Раъсус санийядан бошлаб Ротиж, бани Абдул ақҳал, Бақиъ ва бани Қурайзагача ва бир гуруҳи бани Салама томонга  тушишган эди. Улар Мадинани ўраб турар эди. Бир кеча Умар розияллоҳу анҳунинг (одамлар унинг ҳузурида кечки овқат еб бўлган эдилар) бизнинг олдимизда кечки овқатни еганларни ҳисобланглар, деганини эшитдим. Уларни ҳисоблашганида саноғи 7 мингта экан. Умар розияллоҳу анҳу кела олмаган оилалар, касаллар ва ёш болаларни ҳисобланглар, деди. Улар 40 мингта экан.

Сўнг биз бир неча кеча турдик. Одамлар янада ортди. Умар розияллоҳу анҳу уларни ҳисоблашга буюрди. Ҳисоблашганида унинг ҳузурида овқатланганлар 10 минг, бошқалар 50 мингтага етди. Улар Аллоҳ ёмғир юборгунигача турдилар. Ёмғир ёққан вақтда уларнинг устидан тайинланган масъуллар уларга таом ва ўзлари билан олиб кетадиган озуқаларни бериб уларни кузатардилар. Умар розияллоҳу анҳунинг шахсан ўзи ҳам уларни кузатиб қўйганини кўрдим. Аслам айтади: Уларнинг ичида ўлганлар ҳам бўлди, менимча улардан учдан иккиси ўлиб кетди, учдан бири ўлмай қолди. Умар розияллоҳу анҳу осдирган қозонларда хизматчилар ҳар куни саҳар тонг отгунича киркур (янчилган дон) тайёрлатиб, уни касалларга едирар эди. Шунингдек улар асоид (ун ёғ аралаштирилиб қовурилган овқат) Умар розияллоҳу анҳу зайтун ёғини доғ қилдириб, сўнг унга нон тўғратар эди. Сабаби араблар ёғни доғ қилишар эди. Аллоҳ одамлардан очарчилик балосини кўтаргунигача Умар розияллоҳу анҳу болалари олдида ҳам, овқатланмади ва бирор хотининикида тунаб ҳам қолмади.

Динаварий, ибн Шозон ва ибн Асокир Асламдан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир кеча айланиб юриб тўсатдан бир ҳовлида ўчоқ устидаги қозонга сув тўлдириб олган, атрофида болалари йиғлаётган бир аёлга дуч келди. Умар розияллоҳу анҳу эшикка яқинлашиб у аёлга, Эй Аллоҳнинг чўриси, бу болалар нега йиғламоқда, деди. Аёл: улар очликдан йиғламоқда, деб жавоб берди. Умар розияллоҳу анҳу ўчоқдаги қозонда нима бор, деб сўради. Аёл, унга сув қуйдим, бу билан болаларни ухлаб қолгунларигача овутаман. Болалар қозонда бирор егулик бор, деб ҳаёл қиладилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу йиғлади, сўнг садақалар йиғиладиган жойга келиб, бир қопни олдида уни ун, ёғ, ҳурмо, кийимлар ва дирҳамларга тўлдирдида, эй Аслам уни менга кўтаргиз, деди. Мен эй амирал мўминин уни мен кўтараман, дедим Умар розияллоҳу анҳу айтди: Йўқ эй Аслам ўзим кўтараман. Чунки қиёматда улардан мен жавобгарман. Умар розияллоҳу анҳу қопни аёлнинг манзилигача кўтариб келдида, дарҳол қозонга ун, ёғ, ва ҳурмоларни солиб қўли билан аралаштирда ва (ўтни ёқиш учун) қозон остига пуфлади. Тутин унинг соқоли орасидан чиқаётганини кўрдим. Овқат пишди, овқатни ўз қўли билан солиб уларга тўйгунларигача едирди. Сўнг чиқдида уларнинг рўпараларига йиртқич ҳайвондек чўзилиб ётди. Мен унга гапиргани қўрқдим. Бу ҳол болалар ўйнаб кулгунларигача давом этди. Сўнг турдида, эй Аслам нима учун уларнинг рўпараларига ётганимни биласанми, деди. Мен йўқ, дедим. Умар розияллоҳу анҳу: мен уларнинг йиғлаганларини кўриб уларни шу ҳолда қолдиришни хоҳламадим. Улар кулиб ўйнаганларидагина қалбим таскин топди. Бу ривоят «Мунтаҳабул Канз» китобида мана шундай келган. «Бидоя»да эса Асламдан ривоят қилиб зикр қилинади. Аслам айтади: Мен бир куни кечаси Умар розияллоҳу анҳу билан Ҳиррати Воқим, деган жойга чиқдим. Саррорга келганимизда гулҳанни кўрдик. Умар розияллоҳу анҳу менга, карвон тунагани тўхтабди, шекилли юр уларнинг олдига борайликчи, деди. Борсак тўсатдан бир аёл ва унинг болаларига дуч келдик, деб юқоридаги воқеани айтди. Табарий ҳам бу воқеани озгина зиёда билан зикр қилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button