Хабар ва изоҳ

БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзолик Қирғизистонга нима беради?

БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзолик Қирғизистонга нима беради?

3 июнь куни БМТ Бош Ассамблеясида бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида Қирғизистон 142 овоз билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг икки йиллик муддатга муваққат (доимий бўлмаган) аъзоси этиб сайланди. Қирғизистон БМТ Хавфсизлик кенгашидаги ўз фаолиятини 2027 йилнинг 1 январидан бошлайди.

Президент Садир Жапаров ушбу воқеа муносабати билан «Кабар» агентлигига берган интервьюсида Қирғизистон БМТга бир қатор таклифлар билан боришини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қайси давлат бўлишидан қатъи назар, БМТнинг қарорларини сўзсиз ва аниқ бажариши лозим. Чунки БМТ таркибидаги олтита қўмитадан бештасининг қарорларини бугунги кунда ҳеч ким назарга илмай қўйди. Аксарият ҳолларда фақатгина Хавфсизлик кенгашининг қарорлари ижро этилиб келинмоқда.

Изоҳ:

БМТ Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, урушда ғалаба қозонган йирик давлатлар томонидан ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган эди. АҚШ, Хитой, Россия, Франция ва Британия БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланади. Улар ўз манфаатларига зид бўлган ҳар қандай резолюция лойиҳасига тўсиқ (вето) қўйиш ҳуқуқига эга. Демак, уларга қарши ёки уларнинг жиноятларини қораловчи бирор-бир резолюция қабул қилиниши асло мумкин эмас. Масалан, Ғазодаги хунрезликлар туфайли босқинчи яҳудий вужудининг хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш таклифига АҚШ вето қўйди ва резолюция қабул қилинмай қолди. Бундан келиб чиқадики, (Исроил) қандай жиноятларга қўл урмасин, БМТ томонидан унга нисбатан ҳеч қандай чеклов жорий этилмайди.

Бундай манзара кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Америка миллионлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган 2001 йилдаги Афғонистонга, кейинчалик 2003 йилдаги Ироққа қилган ҳужумларида ҳам БМТ ўзининг ожизлиги ва қатъиятсизлигини кўрсатган эди. Жорий йилда Америка Эронга қарши зарба берганида ҳам БМТ билан умуман ҳисоблашиб ўтирмади.

Шунингдек, Россияни олиб қарасак, у ҳам ўзига қарши қаратилган резолюцияларга тўсиқ қўяди. Мисол учун, Украина масаласи билан боғлиқ равишда Россияни танқид қилувчи ёки унинг хатти-ҳаракатларини чекловчи бирор бир резолюция таклиф қилинса, Россия Хавфсизлик кенгашидаги вето ҳуқуқидан фойдаланиб, уни йўққа чиқаради. Хавфсизлик кенгашининг бошқа доимий аъзоларининг имкониятлари ҳам худди шундай. Бу эса мазкур ташкилотнинг амалда жонсиз бир ҳайкалга айланганидан далолат беради. Демак, мустамлакачи давлатлар Хавфсизлик кенгашини шунчаки ўз манфаатларига бўйсундириб, зарур бўлганда унга мурожаат ҳам қилиб ўтирмасдан, бир томонлама ҳаракатларни амалга ошираверади, уруш оловларини алангалатаверади.

Мана шундай, ҳеч бир қарорга ижобий таъсир кўрсата олмайдиган ташкилотнинг Хавфсизлик кенгашига муваққат аъзо бўлиш Қирғизистон учун ҳеч қандай манфаат келтирмайди. Бундан қувониш эса нари борса соддадилликдан бошқа нарса эмас. Айниқса, бу аъзолик БМТ ўз миссиясини бажара олмай, молиявий жиҳатдан ҳам оғир аҳволга тушиб қолган бир даврга тўғри келмоқда. АҚШ президенти курсисини эгаллаган Трамп БМТни молиялаштиришни тўхтатиш билан таҳдид қилиб келмоқда. Бундан ташқари, Хитой ҳам БМТ учун ажратадиган маблағларини пайсалга солмоқда. Шу сабабли ташкилотнинг гуманитар бўлимлари чуқур инқирозни бошдан кечиряпти.

Бу эса Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан аввал мустамлакачи давлатлар ўз чегараларига сиғмай, янги ҳудудларни босиб олиш учун урушга кирган даврини ёдга солади. Бугунги кунда ҳам Америка бошчилигидаги мустамлакачилар ўз таъсир доирасини кенгайтириб, эски мустамлакачиларни минтақадан сиқиб чиқариш ҳаракатларини кучайтирмоқда. Шунга қарамай, Американинг ўзи ҳам ички ва ташқи сиёсатда оғир инқирозни бошидан кечирмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, дунё энди аввалги ҳолатида сақланиб қолмаслиги кундай равшан бўлиб қолди. Бундан буён халқаро қонунларнинг оёқости қилиниши, халқаро ташкилотлар қарорларининг тан олинмаслиги оддий бир ҳолга айланиб бораверади. Айниқса, дунё бир қутблиликдан кўп қутбли тизимга ўтаётган бир шароитда бундай жараёнларнинг юз бериши табиийдир. Шундай экан, биз мусулмонлар Аллоҳ Таоло ваъда қилган, бутун Умматни бирлаштириб, уларнинг номуси, қони ва жонини ҳимоя қилувчи Халифалик давлатини барпо этишга интилишимиз лозим. Бу давлат дунёда адолатни қарор топтиради, заифларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва башариятга фаровон ҳаёт намунасини тақдим этади! Аллоҳ Таоло айтади:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤا۟ إِن تَنصُرُوا۟ ٱللَّهَ یَنصُرۡكُمۡ وَیُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ

«Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз (динини қўлласангиз), У ҳам сизга ёрдам беради ва қадамларингизни собит (барқарор) қилади». [Муҳаммад сураси, 7-оят].

Нурдин Асаналиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button