Хушхабарнинг негизи амалдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Хушхабарнинг негизи амалдир
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: «لَا يَلْبَثُ الْجَوْرُ بَعْدِي إِلَّا قَلِيلًا حَتَّى يَطْلُعَ، فَكُلَّمَا طَلَعَ مِنَ الْجَوْرِ شَيْءٌ ذَهَبَ مِنَ الْعَدْلِ مِثْلُهُ، حَتَّى يُولَدَ فِي الْجَوْرِ مَنْ لَا يَعْرِفُ غَيْرَهُ، ثُمَّ يَأْتِي اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى بِالْعَدْلِ، فَكُلَّمَا جَاءَ مِنَ الْعَدْلِ شَيْءٌ ذَهَبَ مِنَ الْجَوْرِ مِثْلُهُ، حَتَّى يُولَدَ فِي الْعَدْلِ مَنْ لَا يَعْرِفُ غَيْرَهُ». رواه أحمد برقم 19834
Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ ﷺнинг шундай дедганликларини ривоят қилади: «Мендан кейин хотиржамлик ва осойишта ҳаёт узоққа чўзилмайди, балки тез орада зулм бўй кўрсатади. Ҳар сафар зулм авж олса, адолатдан ҳам шунча нарса камаяди. Бу ҳолат давом этиб, охир-оқибат одамлар фақат зулм ичида туғилиб, ундан бошқасини билмай қоладилар. Кейин Аллоҳ Таоло Ўз фазли билан адолатни қайта жорий қилади. Ва ҳар сафар адолат пайдо бўлса, шунинг баробарида зулм йўқолиб боради. Бу ҳолат давом этиб, охир-оқибат одамлар фақат адолат ичида туғилиб, ундан бошқасини билмай қоладилар» (Имом Аҳмад ривояти, 19834-рақам).
Азиз биродарлар!
Ислом умматининг ҳаёт тарзи Пайғамбаримиз ﷺ давридан бошлаб, то бугунги кунга қадар бешта босқични ўз ичига олади:
- Биринчи босқич – Расулуллоҳ ﷺнинг бошқарув даври бўлиб, У зот адолат билан ҳукм юритган ва Исломни тўлақонли ҳаётга татбиқ этган муборак замондир.
- Иккинчи босқич – пайғамбарлик ва рошид халифалар замонидан кейинги давр бўлиб, адолат ўрнини зулм эгаллай бошлаган замондир. Бу давр умумий ҳисобда Умавийлар давридан тортиб Усмонлилар халифалигининг сўнгги кунларигача давом этган муддатни ўз ичига олади. Бу даврда ҳукмронлик отадан болага мерос бўлиб ўтиб турган.
- Учинчи босқич – адолатсизлик ва зулм авж олиб, кенг ёйилган давр бўлиб, уммат оғир ҳаётни бошидан кечираётган айнан бугунги замондир. Бу давр шафқатсизлик ва золимлар ҳукмронлиги даври деб аталади.
- Тўртинчи босқич – адолат қайта тиклана бошлаган давр бўлиб, Иншааллоҳ, бугун биз ана шу ёруғ кунларнинг остонасида турибмиз.
- Бешинчи босқич – Ислом Рошид халифалар даврида қандай татбиқ қилинган бўлса, худди шундай мукаммал татбиқ қилинадиган замондир.
Эй мусулмонлар!
Бу севимли Расулимиз ﷺнинг ҳадисларидир. Бу бизга Аллоҳнинг ваҳийсидир. Унга на олдидан ва на ортидан ботил яқинлаша олмайди. У мақтовга сазовор ва ҳикматли зот томонидан нозил қилингандир. Ер юзида келажакни аниқ қилиб айтиб бера оладиган бирор кимса борми? Аллоҳ Таоло баён қилган ҳақиқатни Росулуллоҳ ﷺдан бошқа сизларга батафсил тушунтириб берадиган ким бор? Эй келажакда нима бўлишини билишни истаганлар! Уни ўз хоҳиш-истакларингиздан келиб чиқиб эмас, балки динингиз орқали билингиз, Пайғамбарингиз ﷺ кўрсатмалари орқали билингиз. Аллоҳга қасамки, бу сизлар учун чинакам хушхабардир ва шу хушхабар асосида амал қилинади.
Эй Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштирадиган, уларни азоб-уқубатлардан халос этадиган ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлдан юриб, Умматни ҳам тўғри йўлга бошлайдиган Халифалик давлати тикланишини тезлаштиргин! Эй Аллоҳим, Ер юзини Ўз жамолинг нури билан мунаввар қилгин. Амин.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Ҳижрий 1448 йил, 10-жумодул-ула.
Милодий 2026 йил, 21-октябрь.




