Роя газетаси

Миср армияси ўз юртини қурғоқчиликдан ва халқини сувсизликдан ҳимоя қилиш учун ҳаракатга келиши шарт!

Миср армияси ўз юртини қурғоқчиликдан ва халқини сувсизликдан ҳимоя қилиш учун ҳаракатга келиши шарт!

Якшанба куни Мисрнинг масъул расмий манбаси Эфиопия сув ва энергетика вазири Ҳабтаму Итефага мансуб сўнгги баёнотларга жавоб қайтарди. Унда вазир Нил дарёсида қўшимча тўғонлар қуриш ҳамда қуйи оқимдаги икки давлат — Миср ва Суданга оқиб борадиган сув оқимларини назорат қилиш ҳақида гапирган эди.

Манба қуйидагиларни таъкидлади:

«Ушбу баёнотлар Эфиопиянинг хатти-ҳаракатлари бошқаларга зарар етказмаган ҳолда тараққиётни мақсад қилган деган такрорий даъволарини яна бир бор чиппакка чиқармоқда. Чунки халқаро дарёнинг қуйи оқимдаги икки давлатга оқиб борувчи оқимларини назорат қилишга интилишнинг очиқ эълон қилиниши — қонуний тараққиётни рўёбга чиқаришни мақсад қилмаган, балки муқаррар воқеликни (status quo) мажбуран юклаш, умумий халқаро сув манбасини монополия қилиб олиш ҳамда қуйи оқимдаги икки давлатнинг сувга оид ҳуқуқлари ва манфаатларига таҳдид солиш учун географик жойлашувдан фойдаланиш уринишини акс эттирувчи ўта хавфли йўналишни фош қилади. Бу эса халқаро ҳуқуқ тан олмайдиган ва Миср уни муқаррар воқелик сифатида мажбуран қабул қилинишига асло йўл қўймайдиган нарсадир». (CNN)

Ар-Роя: Сув — агар у камайса, одамлар уни излаб тарқалиб кетадиган асосий ҳаётий эҳтиёжлардан биридир. Шу сабабли Аллоҳ таоло уни умумий мулклардан қилиб қўйди, яъни якка шахслар унга эгалик қилиб, жамоатни қийин аҳволга солиб қўйиши жоиз эмас. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ айтганлар:

«Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: ўт-ўлан (яйлов), сув ва оловда».

Энди қандай қилиб Эфиопия каби бир давлат ўзининг сиёсати, очкўзлиги ҳамда яҳудий вужуди каби  мустамлакачи кофирлар билан тил бириктириши сабабли Мисрдаги миллионлаб мусулмонларни сувдан маҳрум қилишни истамоқда?!

Мисрдаги давлат зиммасига ушбу муаммо ҳамда Миср аҳлининг энг оддий эҳтиёжларига бўлган бундай очиқ тажовузга нисбатан, ҳатто бу армияни ҳаракатга келтиришни талаб этса ҳам, ҳал қилувчи чинакам жиддий чора-тадбирларни кўриши вожибдир! Агар Миср армияси ўз аҳлини, фарзандларини ва юртини ҳимоя қилиш учун ҳаракатга келмаса, унда бизга унинг нима кераги бор?!

Халқаро мурожаатлар ва мустамлакачилик ташкилотларига бош уриш билан чекланиш эса — бу қўрқоқлик, хорлик ва Миср аҳлининг кўзига кул сочишдир!

Роя газетасининг 2026 йил 26 август чоршанба кунги 614-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button