Жаннат боғлари

Султон Муҳаммад Фотиҳ

Султон Муҳаммад Фотиҳ

«Унинг амири нақадар ажойиб амирдир»

Буюк умматлар тарихида шундай қонли жанглар ва қаҳрамонликлар бўладики, улар унинг ҳаётида ўзидан кейин ҳам асрлар оша бурилиш нуқталари ва ёрқин белгилари бўлиб қолади. Бу қонли жанглар ва қаҳрамонликларни саноқли етакчилар ва буюк шахслар амалга оширган. Гарчи бу жанг ёки ҳодисада етакчининг роли доимо биринчи ўринда, унинг режалаштириши ва фавқулодда иқтидорининг ўз ўрни бўлса-да, лекин уларни якка бир шахс қилган эмас. Негаки, қонли жанглар ва қаҳрамонликлар буюк умматнинг иши ва шу уммат ўғлонларидан бўлган буюк етакчиларнинг ишидир.

Қустантиниянинг фатҳ қилиниши Исломий Усмоний Халифаликнинг ўлмас жанггига мисолдир. У умуман олганда, Исломий Халифалик қўшини жангги, хусусан султон Муҳаммад Фотиҳ жанггидир. Расулуллоҳ ﷺ бу фатҳларнинг қумондонию қўшинига мақтовлар айтганини шундан тушуниб оламиз.

Қустантиния Ҳирақл пойтахти бўлиб, унинг фатҳ қилинишини Расулуллоҳ ﷺ башорат берганлар. Уни Византия императорларининг бири Қустантиния биринчи (Константин) қуриб, ўз номи билан атаган ва икки буюк насроний давлатлардан бири Византия империясининг пойтахтига айлантирган. У православ мазҳабини қабул қилиб, православ канисаси ёки шарқий каниса – у шундай ҳам деб аталган – унга қарар эди. Рим эса – ғарбий – роман давлатининг пойтахти бўлиб, католик мазҳабини қабул қилган ва католик ёки ғарбий черков унга қарар эди.

Қустантиния насрониялар наздида диний аҳамиятга эга эканлиги билан бирга буюк стратегик аҳамиятни ҳам ўзида мужассам этган эди. Негаки, у исломий қўшинлар ўтган дарвоза ва Болқонни фатҳ қилиш, ҳатто Австрия империяси пойтахти бўлмиш Вена деворларигача бориш учун йўлак бўлган. У уч томони сув билан: Босфор бўғози, Мармар денгизи ва Олтин шох билан ўралган мустаҳкам шаҳардир. Энг сўнггиси эса шаҳарга кирадиган йўлаклардан бирини ташкил қилар эди. Лекин у улкан темир занжирлар билан ўралган эди. Византияликлар пойтахтга бирор хавф-хатар бўлиш ҳидини сезсалар Олтин шохга кирадиган йўлакларни шу занжирлар билан қулфлар эдилар.

Табиий денгиз ҳимояисдан ташқари шаҳар хусусида византияликлар олдида деворлардан иборат икки чизиқ бор эди: Ташқи девор, унинг баландлиги йигирма беш қадам бўлиб, унинг устида аскарларга тўла миноралар бор эди. Бу девор шаҳарнинг биринчи мудофаа чизиғи саналади. Бу қўрғондан кейин кенглиги олтмиш қадам келадиган бўшлиқ ер бўлиб, у хандақ шаклига келтирилган. Бу хандақдан кейин биринчисидан кўра баландроқ, баландлиги қирқ қадам бўлган иккинчи қўрғон бор эди. Бу эса шаҳарнинг иккинчи мудофаа чизиғини ташкил қилади. Булардан ташқари византияликлар унда пойтахт, деган номга муносиб  ҳашамат ва улуғворлик кўринишларини жамлашган эди. Масалан, у ерда машҳур Аё София канисаси бор эди.

Қисқача қилиб айтганда, Қустантинияда диний аҳамиятдан тортиб стратегик аҳамиятгача, санъат ва меъморий аҳамиятгача бўлган буюкликнинг барча кўринишлари жамланган эди. У ҳақда тарихчилар ҳатто: «Агар дунё битта мамлакатга жамланганда эди, Қустантиниянинг ўзи уларга пойтахт бўларди» деганлар. Қустантиниянинг фатҳ қилиниши, ундан кейин – ҳавои нафсдан гапирмайдиган ва сўзлари фақат ваҳийдангина иборат бўлган Расулуллоҳ ﷺ берган башоратларига кўра – Римнинг фатҳ қилиниши бутун Европа узоқ вақт бутпарастлик остида, бирмунча пайт каниса кофирлиги остида ва ниҳоят чиркин капиталистик зулми ва унинг бутун инсониятга тажовузи остида ҳаёт кечиргандан кейин Ислом сояси ва Ислом адолатидан баҳраманд бўлажагини англатади. Имом Аҳмад ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос шундай дейди: Биз Расулуллоҳ ﷺ атрофларида ёзиб ўтирганимизда кимдир: қайси шаҳар биринчи фатҳ қилинади: Қустантиниями ё Римми? деб сўраган эди, шунда Расулуллоҳ ﷺ:

«مَدِينَةُ هِرَقْلَ تُفْتَحُ أَوَّلاً»

«ҳирақл шаҳри биринчи фатҳ қилинади» дедилар, яъни Қустантиния (ҳадис Доримий «Муснад»ида келган).

Имом Аҳмад «Муснад»идаги ривоятга кўра, Абдуллоҳ ибн Бишр Хасъамий отасидан, отаси эса Набий rдан эшитганлигини айтади:

«لَتُفْتَحَنَّ الْقُسْطَنْطِينِيَّةَ، فَلَنِعْمَ الأَمِيرُ أَمِيرُهَا، فَلَنِعْمَ الْجَيْشُ ذَلِكَ الْجَيْشُ»

«Аниқки, қустантиния фатҳ қилинади. Бас, унинг амири нақадар ажойиб амир ва унинг қўшини нақадар ажойиб қўшиндир». Ровий айтади: мени Маслама ибн Абдулмалик чақиртириб, ҳадисни сўраган эди, унга айтиб бергандим, кейин у Қустантинияга ҳужум қилди.

Мусулмонларнинг кўп етакчилари Расулуллоҳ ﷺ фотиҳлар ҳақида айтган олқишларига сазовор бўлиш учун Қустантинияни фатҳ қилишга уринганлар. Уларнинг биринчи уринишлари Муовия ибни Абу Суфён даврида ҳижрий 44 йили бўлган эди. Улуғ саҳобий Абу Аюб Ансорий ўша ҳаракатда қатнашиб, унинг қамалида вафот қилган. У кишининг қабрлари маъруф ва машҳурдир. Одамлар уни ҳозиргача зиёрат қилиб турадилар. Қустантинияни фатҳ қилиш учун мусулмонлар кўп уринганлар. Уларнинг сони ўн биттага етган. Аллоҳ уни фатҳ қилишни султон, Аллоҳ йўлида ғазот қилувчи Муҳаммад Фотиҳга муяссар қилди. У бу буюк фатҳ шарафига муяссар бўлди. Хўш, унда Расулуллоҳ ﷺ олқишига сазовор бўлган бу Халифа ким?

Муҳаммад Фотиҳ: ҳаёти ва шахсияси:

У Муҳаммад Фотиҳ иккинчи ибн султон Мурод бўлиб, фотиҳ унвонини олган. У Усмонийлар сулоласидан бўлган фотиҳ султонларнинг еттинчиси. Эзгу ишлари кўплиги учун «эзгуликлар отаси» деб лақабланган. У отаси Мурод иккинчи вафотидан кейин ҳижрий 855 йил 16 ражаб – мелодий 1451 йил 18 февралда ҳокимият тепасига келган. У ўшанда йигирма икки ёшда эди. Отаси уни ўзидан кейин бошқарувга тайёрлар эди. Унда эзгуликларни кузатиб, иқтидорли бўлиши ва кучли шахсияга айланиши учун уни етакчиларни ўқитиш ва тайёрлаш учун барпо қилинган «амирлар» мадрасасига киргизди. У кўп фанларда тенгдошларидан ўзиб кетди. Кейин уни отаси Магнесияга волий қилиб юборди. Раббоний олимлардан бири улуғ олим Аҳмад Исмоил Куронийни ҳам унга қўшиб юборди. У етук фазилатли, шаръий аҳкомларга қўрқмай, ёнбосмай риоя қилувчи, деб танилган машҳур олим эди. У шундай ҳайбатли ва салобатли эдики, султон ёки амир у билан учрашган пайтда қўлини ўпар эди.  У Муҳаммад Фотиҳни тайёрлаб беришни ўз зиммасига олди. Хуллас, у иймонли, шариат аҳкомларига риоя қилувчи, буйруқ ва қайтариқлардан четга чиқмайдиган, Аллоҳнинг муқаддас нарсаларини эъзозловчи, олимларни ҳам, Аллоҳ томонидан ўз зиммасига юклаган масъулиятни ҳам қадрловчи бўлиб етишди. Отасининг вафотидан кейин бошқарув унинг қўлига ўтгач масъулиятни ўз зиммасига олиб, уни яхши адо этди. Масалан, давлатни идора қилишни қайтадан тартиблаштирди. Молиявий ишларга, харажатларни тартибга солишга ҳам эътибор берди. Дабдаба, исроф, ўйин-кулгиларнинг барча кўринишларини тақиқлади. Асосий эътиборини қўшинга қаратиб, уни бўлинмаларга бўлиб чиқди. Аскарлар ва уларнинг таъминоти учун махсус қайднома ишлаб чиқди, мартабаларини оширди, қўшинни ўз давридаги энг янги қурол-аслаҳалар билан таъминлади. Замбарак ишлаб чиқарувчи «Урбон» исмли энг моҳир усталардан бирини Можардан келтирди ва у катталигидан юзта ҳўкиз тортадиган улкан замбарак ясаб берди. Шунингдек, аскарларни жиҳодга ундаш ва уларнинг туйғуларини аланга олдириш учун сара олимлар ва фақиҳларни аскарлар сафлари орасига тарқатиб чиқишга буюрди. Вилоятларни бошқаришни юқори босқичга кўтариш устида иш олиб борди: бепарво ёки хатога йўл қўйган волийларни ишдан четлатди, султон саройини юксалтириб, атрофига бир қанча мутахассис, тақводор ва парҳезкор одамларни тўплади. Кўп мадрасалар очди. Улардан саккизтасини Исломбулда бугунги кунда унинг номи билан танилган масжид ёнига қурди. Уларни вақти-вақти билан ўзи назорат қилар, талабалар ва муаллимлар билан ўтириб, улар билан мунозара қилар эди. Касалхоналар очиб, уларга энг моҳир табибларни тайинлади. Уларнинг ҳар бирида жарроҳ, дори тайёрловчи ва бир қанча ходим ва дарбон (ҳовли тозалигига қаровчи ходим) бўлар эди. Табиб зиммасига беморни бир кунда энг камида икки марта бориб кўриш юклатиларди. Ошпазга эса беморга мувофиқ таом пишириб беришга эътибор бериши шарт қилинарди. Қисқача қилиб айтганда, Муҳаммад Фотиҳ тақво ва салоҳиятни ўзида жамлаган эди. Фуқарони гўзал суратда бошқариб, умматга имом ва раҳбар бўлиб, Расулуллоҳ ﷺ мақтовларига эришди. Хуллас, фатҳ шарафига муяссар бўлди. Унинг амри нақадар ажойиб амрдир.

қустантиния фатҳи учун тайёргарлик:

Султон Муҳаммад Фотиҳ раббоний олимларни ўзига яқинлаштирар, уларга ишонар, улардан маслаҳат сўрарди, деган эдик. Ўша улуғ олимлардан бири «Муҳаммад ибн Ҳамза Дамашқий» бўлиб, лақаби «Оқ Шамсиддин» эди. Муҳаммад Фотиҳ Мағнисияга амир бўлган пайтда у султонни тайёрлашни назорат қилиб турган олимлардан бири эди. Бу олим Муҳаммад ҳокимиятга келишидан олдин ҳам, кейин ҳам Қустантинияни фатҳ қилишга ундар ва унга қизиқтирар эди. Шундай қилиб, унинг қалбида қатъият алангасини ёқди. Ҳаттоки шайх Оқ Шамсиддин Қустантиниянинг маънавий фотиҳидир, дейилади.

Султон фатҳ қилишга азм қилган пайтда фатҳ жанггига замин тайёрлаш учун бир қатор сиёсий ва ҳарбий ишларни амалга оширди. Масалан, Божар ва Бундуқия (Венеция) билан битим тузди. Бу иккаласи  қўшни насроний қиролликка бўйсунувчи ҳудудлардан эди. Ҳарбий соҳада эса султон Муҳаммад қўшинни тайёрлаш ва қуроллантириш учун жуда кўп куч сарфлади. Қўшини сонини чорак миллионга етказди. Уларни ўз давридаги замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминлади. Уларни моддий ва маънавий жиҳатдан тайёрлашга қаттиқ эътибор берди. Улар билан доимий учрашиб турар, нутқ сўзлар ва Расулуллоҳ ﷺнинг Қустантинияни фатҳ қиладиган қўшинни мақтаб айтган ҳадисларни эслатарди. Хуллас, уларнинг туйғуларини аланга олдирди. Улар эса унинг ҳужум қилиш тўғрисидаги буйруғини сабрсизлик билан кута бошладилар. Айниқса уларнинг орасига тарқатилган буюк олимлар дунёда Аллоҳнинг нусрат ва охиратда эса буюк савоб бериши ҳақида хушхабар берганлари боис, унинг қўшини ваҳший шерлар каби дилларида олдинги буюк саҳобалар қатъиятидек қатъият жўш ура бошлади.

Моддий жиҳатдан эса султон Босфор буғозининг европа томонидаги энг тор нуқтага «Румли Ҳисор» қалъасини бобоси султон Боязид Осиё томонидаги қуруқликка қурдирган қалъага қарама-қарши қилиб қурди. У баландлиги 82 митр бўлган мустаҳкам қалъа эди. Шу боис бу икки қалъа Босфорнинг шарқий томонидан ғарбигача кемалар ўтишига яккаҳокимлик қилар эди. Император Констинапол берадиган молиявий маблағ эвазига султонни қалъа қуриш фикридан қайтармоқчи бўлди, лекин уддалай олмади. Негаки султон уни қатъиян рад қилди.

Шундай қилиб, Фотиҳ султон денгиз флотига қаттиқ эътибор қаратди. Унинг кучайтириш ва турли хил кемалар билан таъминлаш устида иш олиб борди. Ҳатто якуний ҳужумга тайёрлаш учун Қустантиния қўрғонини охирига етказишга киришди.

Султон бу тайёргарликларни охирига етказиши биланоқ улкан замбаракларни уларни ишлаб чиқарилаётган жой – Адирнадан тарихий жанг бўлиб ўтадиган жой Қустантиниягача олиб келиш учун йўллар яроқли бўлиши учун Адирна билан Қустантиниянинг йўлларини яхшилашга буйруқ берди. Негаки айрим замбаракларнинг оғирлиги юзлаб тоннага тенг келарди. Уларни султон танлаган жойларга етказишга икки ойча вақт кетди.

Ҳижрий 857 йил 26 ражаб – мелодий 1453 йил 6 апрел пайшанба куни Фотиҳ Султон бошчилигида Усмонийлар қўшини Қустантиния тепаликларига етиб келди. Шунда Султон уларнинг ичида кучли нутқ сўзлаб, уларни Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга, ғалаба қилиш ёки шаҳид бўлиш учун ниятни холис қилишга ундади. Уларга жиҳод ва сабрга ундовчи Қуръони Карим оятларидан тиловат қилиб, Расулуллоҳ ﷺнинг Қустантиниянинг фатҳ қилинишини башорат қилган ва уни фатҳ қилган қўшин ва унинг амирини фазли ҳақида айтган ҳадисларини келтирди ва уларга бу фатҳда Ислом ва мусулмонларни эъзозлаш борлигини эслатди. Шунда аскарлар такбир ва таҳлил айтиб ҳамда Аллоҳдан нусрат ва барқарорлик сўраган ҳолда жавоб қайтардилар. Шуни айтиб ўтиш керакки, султон Муҳаммад Фотиҳ араб ва форс тилларини худди турк тилини билганидек яхши билар эди.

Кейинги куни Султон қўшинни шаҳар атрофига бўлиб, уни қуруқлик томондан мустаҳкамлади. Улкан замбаракларни қўрғонларга қарама-қарши қилиб ўрнатди. Шунингдек, кузатиш учун бўлинмаларни шаҳарга яқин бўлган турли баландликларга қўйиб чиқди. Кемаларини эса шаҳар атрофини ўраб турган сувларга тарқатди. Денгиз флоти Мармар денгизидаги «Умаро» оролларини босиб олишга эришди. Айни пайтда византияликлар шаҳар мудофааси учун бор имкониятларини ишга солишди. Аскарларини қўрғонларнинг устига тарқатиб, истеҳкомларни кучайтиришди. Қамалнинг биринчи кунидан бошлаб қўшинлар ўртасида ҳақиқий жанг бошланди. Жуда кўп мусулмонлар аскарлари шаҳидликка эришди. Султоннинг замбараклари кечаю кундуз қўрғонларни яксон қилишдан тўхтамас эди. Византияликлар айни пайтда яксон бўлаётган нарсаларни таъмирлашга ошиқарди. Насроний руҳонийлар ва роҳиблар шаҳар кўчаларида айланиб юриб, издошларини то ғалаба қозонгунча сабру бардошга ундар, одамлардан канисаларга бориб, дуо қилиб Масиҳ ва бокира Марямдан шаҳарни қутқаришини сўрашни талаб қилишар эди. Ҳатто Императорнинг ўзи ҳам шу мақсадда Аё Софиё канисасига қатнай бошлади.

Исломий қўшин қаттиқ ҳужумга ўтган бўлса, византияликлар эса қаттиқ мудофаа қилишга ўтди. Император Констинапол султонни фикридан қайтаришга уриниб, агар у шаҳарни қамал қилишдан қайтиб кетгудек бўлса, унга катта маблағ тўлашни, унга итоат қилиб, барча талабларига кўнишни таклиф қилганди, султон «император менга шаҳарни топширсин», деб унга узил-кесил жавоб қайтарди ва «қўшиним ҳеч кимнинг жонига ё мол-мулкига ёки номусига тажовуз қилмайди., кимки истаса шаҳарда қолиб, тинч-тотув ҳаёт кечиради, кимки шаҳардан чиқиб кетишни истаса, тинч чиқиб кетади», деб қасам ичди. Жанглар кечаю кундуз, қуруқликдаю сувда давом этди. Қамалдаги заиф нуқта мусулмонлар кемаларини «Олтин шох»га олиб боролмаганлигида эди. Шу боис, Генуя ва Венеция каби насроний қиролликлардан қамалдагиларга ёрдам олиб келаётган айрим насроний кемалари ўша «Олтин шох»дан ўтар ва бу билан қамалдагиларнинг маънавий руҳияти кўтарилар эди.

Усмонийлар денгиз флоти «Олтин шох»га бостириб киришга уринди. У билан ҳимояда турганлар орасида даҳшатли денгиз жанги бўлди. Усмонийлар флоти «Олтин шох»га кира олмади. Шу жангдан икки кундан кейин айрим насроний қиролликлар қамалдагиларни озиқ-овқат ва қурол-аслаҳалар билан таъминлаш учун ўз кемаларини «Олтин шох»га киришга мажбур қилганди, аввалгисидан-да кучлироқ яна бир денгиз жанги бўлиб ўтди. Султон отининг устидан туриб жангни кузатар эди. Султон флот қўмондони «Болта ўғли»га ё шу кемаларни забт этасан ёки чўктириб юборасан, йўқса, тирик ҳолда олдимизга қайтиб келма, деб буйруқ чиқарди. Флот қўмондони насроний кемаларни қамалдагиларга ёрдам беришидан қайтариш учун бор имкониятини сарфлади. Бироқ, айримлари қутулиб чиқиб, қамал қилинган шаҳарга етиб олишга улгурди. Султон Муҳаммад Фотиҳ қаттиқ ғазабланди, қўмондонни чақириб, қаттиқ қоралаб, уни қўрқоқликда айблади. Флот қўмондони: «мен ўлимни очиқ қалб билан қарши оламан. Лекин мен шундай туҳмат билан айбланиб, ўлимга рўпара келишим менга алам қилади. Мен билан одамларим билан бирга бор имконият ва тактикамни сарфлаб жанг қилдим» деб, салласини кўтарганди, кўзи жангда яраланган экан. Шунда султон унга узр айтиб, ишдан четлатиб, ўрнига янги флот қумондонини тайинлаш билан чекланди.

Қамал куни сайин икки истакка айланиб борар эди. Бири Муҳаммад Фотиҳ бошчилигидаги мусулмонлар истаги эди. Уларни Расулуллоҳ ﷺ мақтовларига эришишга бўлган умид ундар эди. Император Констинапол бошчлигидаги византияликлар истаги эса сўнгги нафаси қолгунча шаҳарни ҳимоя қилиш эди.

Мусулмонлар маҳорат билан режалар туздилар. Кучли қатъият ила ишга киришдилар. Мисли кўрилмаган янги ҳарбий тактика қўлладилар, яъни ер ости йўли қазидилар. Бу ишни узлуксиз давом эттириб ҳатто қўрғонлардан ҳам ўтиб кетдилар. Буни византияликлар сезиб қолишиб, улар ҳам қарама-қарши ер ости йўлаги қазишди. Мусулмонлар улар қазиган йўл ости йўлагига етиб келишгач, уни шаҳар ичкарисига элтувчи ертула, деб ўйладилар. Шунда кутилмаганда ер остидан даҳшатли уруш бошланди. Мусулмонлардан шаҳидлик насиб қилганлар шаҳид бўлдилар. Қутулиб қолиш насиб қилганлар эса ғалаба ёки шаҳидлик насиб қилармикин, деб бошқа бир урушни кутиб турдилар. Мусулмонлар умидсизликка тушмасдан турли жойлардан ер ости йўлак ковлашни тўхтатмай давом эттираверишдики, византияликлар ҳатто оёқлари остидан ер ёрилиб мусулмонлар қўшини чиқиб келади, деб ўйлаб қолишди. Бу нарса уларни бўшаштириб, дилларига умидсизлик уруғини сочди.

Султон Муҳаммад Фотиҳ умидсизликка тушмай, яна бир марта ҳужум қилди. Ёғочдан баландлиги Қустантиния деворидан кўра баландроқ улкан қалъа қуришга буюрди ва унга тери қоплатиб, оловга бардошли бўлиши учун устига сув септирди. Ичини аскарларга тўлдириб, олдига юргизиб, деворга олиб бориб тақади. Византияликлар бу ишдан ҳайрон бўлиб қолишди. Бу эса олдидаги девор устига бориб қулаган эди, деворнинг бир қисми ағдарилиб тушди. Султон буни сезгач, эртага шунга ўхшаш тўрттасини қурамиз, деди. Бу – Ҳабиби Мустафо r мақтовларига лойиқ нақадар ажойиб қатъият!

Султоннинг улкан замбараклари Қустантиния деворларини кечаю кундуз парчалайвериб, унинг бир қисми қулаб тушди. Фотиҳ Султон Констинаполга шаҳарни топширишни сўраб мактуб юборди. Констинапол: «Мен жизя тўлашга тайёрман. Лекин шаҳарни ҳаргиз топширмайман ёки унинг деворлари остида ўламан» деб жавоб қайтарди. Султон Констинаполнинг жавобини ўқигач заифлашиш нелигини билмайдиган мўминлар қатъияти ила: «Эртага у ерда мени қароргоҳим ёки қабрим бўлади», деб жавоб қайтарди.

Замбараклар кечаю кундуз ўз ишини қилар эди. Мусулмонларнинг баланд овозларда айтган такбирлари византияликлар қалбига замбараклардан кўра кўпроқ қўрқув солар эди. Шунга қарамай, қамалда битта туйнук яъни «Олтин шох» қолган эди. Ўшандан уларга ёрдам келаётган эди. Усмонийлар флоти унга киришга бир неча марта уриниб кўрди. Лекин унинг йўлагини қулфлаб турган катта темир занжирлар бунга тўсқинлик қилар эди.

Фотиҳ султон нима қилиб бўлса ҳам флоти билан «Олтин шох»га киришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Чунки бу Қустантиниянинг жуда оғир ҳолатда қолишини англатади. Шунда унинг хаёлига илгари ҳеч ким қўлламаган бир ҳарбий тактика келади. Бу тактика эса бир қанча кемани Босфордаги «Бешиктош» лангаргоҳидан қуруқликка олиб чиқиб, «Олтин шох»нинг темир занжирлар билан қулфланган ва Византия флоти билан қуриқланаётган жойидан узоқроқ жойга олиб бориб туширишдан иборат эди. У деворлардаги энг заиф нуқта «Олтин шох»га тушадиган ана ўша жой эканини яхши билар эди.

Босиб ўтилмоқчи бўлинган қуруқликдаги масофа уч милча (бир мил 1920 метрга тенг) бўлиб, текис ер эмас эди. Аксинча, ўнқир-чўнқир ва паст-баланд ерлардан иборат эди. Фотиҳ уларни текислашга буюрди. Ёғоч тахталар олиб келиниб, ерга солишга ва уларнинг устида кемалар енгил сирғаниши учун уларни ёғлашга буйруқ берди. Кейин Исломий қўшин ва уларнинг кучли одамлари кемаларни Босфордан тортиб олиб келиб, «Олтин шох»нинг хавфсиз жойига туширдилар. Буларнинг ҳаммаси бир кечада амалга оширилди. Тонг отиши биланоқ Султон байроқлари «Олтин шохда»ги етмиш икккита кема устида ҳилпирар, унинг устини тиш-тирноғигача қуролланган аскарлар Аллоҳ нусрати билан қувониб, такбир айтган ҳолда тўлдириб турар эди. Византияликлар буни кўришгач ҳайрон бўлишиб, руҳиятлари тушиб кетди. Усмонийлар флотига ҳужум қилишга уринишди, лекин яксон бўлган ҳолда чекинишди. Шаҳар мудофаасида қатнашган Венеция кемаларидан бирида шифокор бўлган «Николо Барбару» исмли насроний гувоҳлардан бири бу воқеани шундай ҳикоя қилади: «Мусулмонлар Византия ҳужумига мислсиз жасорат билан кирдилар. Ҳужумга бел боғлаб, Византиянинг бир қанча кемаларини чўктириб юбордилар». Хуллас, «Олтин шох»даги ҳукмронлик уларнинг қўлига ўтди.

Византиялик бир тарихчи флотнинг қуруқлик орқали олиб ўтилгани ҳақида ҳикоя қилиб, шундай дейди: «Одатдан ташқари бундай нарсани илгари кўрганимиз ҳам, эшитганимиз ҳам йўқ. Муҳаммад Фотиҳ ерни денгизга айлантирмоқда. Кемалари тўлқинлар ўрнига тоғлар чўққилари устиларида сузиб юрибди. У бу иши билан катта Искандардан ўзиб кетди».

Фотиҳ шаҳарни қуруқликдан ҳам, сувдан ҳам қаттиқ қамал қилди. Замбараклари кечаю кундуз деворларни яксон қилса, аскарларнинг «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деган ҳайқириқлари уларнинг маънавий руҳини тушириб, вайрон қилар эди. 27 май якшанба куни султон қўшин ичида хутба қилиб, Аскарларни тоат-ибодат, намоз ўқиш ва ниятни холис қилиш орқали Аллоҳга яқинлашишга буюрди ва уларни сабру фидокорликка ундади. Унинг ўзи деворларни кузатиб, портлатиш учун муайян ўринларни белгилади. Кейинги 28 май куни замбараклар қаттиқ ўққа тутди. Мусулмонлар тарафидан баланд овозларда айтилган такбирлар ҳам тўхтамади. Султоннинг ўзи аскарлар орасида айланиб юриб, уларни жиҳодга ундар ва ғалаба яқинлигини айтар эди. Олимлар ҳам аскарлар орасида юриб, уларга Аллоҳ йўлида жанг қилишга ундовчи оятларни ўқиб бериш, уларга шаҳидлар фазли ва Аллоҳ даргоҳидаги буюк ажрни эслатишдан тўхтамас эдилар.

Фотиҳ султон сешанба оқшомида катта қўмондонлар билан учрашиб, уларга таъсирли хутба қилди. Уларга Русулуллоҳ rнинг Қустантинияни фатҳ қилиш ҳақидаги ҳадисларини эслатиб, ўзи ва аскарлари шу шарафга муяссар бўлишини чин юракдан тилаб Аллоҳга дуо қилди. Хутбасида жумладан шундай, деди: «Буюк ғалаба Исломнинг қадри ва шарафини оширажагини аскар ўғлонларимизга биттама-битта етказинглар. Демак, ҳар бир аскар пок шариатнинг кўрсатмаларини кўз олдиларига қўйишлари керак. Хуллас, уларнинг бирортасидан шариатга зид нарса содир бўлмасин. Каниса ва монастирлардан четлансинлар. Ёш болани ҳам, қарияни ҳам, аёлни ҳам, кулбасида турган роҳибни ҳам ўлдирмасинлар. Агар Қайсарни асир олсалар унга чиройли муомалада бўлсинлар».

29 май сешанба куни эрталаб султон аскарларга буюрди. Улар намозни ўқидилар, чин юракдан дуо қилдилар. Намоз тугаши биланоқ ҳужум такбир садолари остида бошланди. Тинимсиз ҳужум қилишиб ҳимоядагиларни оғир аҳволга солиб қўйдилар. Ислом аскарлари девор устига чиқиб олиб, «Адирна дарвозаси» минтақасидаги мудофаа минораларини эгалладилар ва у ерга султон байроқлари ўрнатилди. Император Констинапол ўлдирилди. Унинг ўлими византияликларга яшиндек таъсир қилди-да, руҳиятлари тушиб кетди. Улар ўз уйларига қоча бошладилар. Ислом лашкарлари такбир айтган ҳолда уларни қувар эдилар. Пешин вақти яқинлашмасданоқ Фотиҳ султон Византия пойтахтини ўртасида отининг устида кезар эди. Музаффар қўшини такбир ва таҳлил айтган ҳолда унинг атрофини ураб олган эдилар. Улар султонни табриклар, султон эса уларни табриклаб: «Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳ шаҳидларни ғариқи раҳмат қилсин. Мужоҳидларга шараф ва улуғлик ато этсин. Исломий умматга ҳам шараф ва мақтовлар бўлсин», деди. Кейин отидан тушиб бу буюк нусратнинг шукронаси учун Аллоҳга сажда қилди.

Султон ундан кейин Аё София канисасидан салибларни олиб ташлашга ва сувратлар устини суваб ташлашга буюрди ва у ерда милодий 1453 йил 1 июнда жума намозини ўқиди. Ундан кейин у ерни беш вақт намоз ўқиладиган масжидга айлантирди. Аё Софияни масжидга айлантиргани учун Рим папаси таҳдид қилиб унга мактуб юборганди, Фотиҳ унга: «дарҳақиқат Аё Софияни масжидга айлантирилиш шарафига муяссар бўлдим. Агар Аллоҳ мени қодир қилса сен турган жойни ҳам отхонага айлантираман» деб жавоб йўллади.

Бу буюк фатҳ-ғалабадан кейин Фотиҳ исломий оламни Осиё ва Африкадаги мамлакатларига хушхабар мактубларини йўллади. Масалан, Форс, Ҳиндистон, Миср ва Ҳижозга мактублар юборди. Хуллас, қувонч бу мамлакатларга ҳам тарқалди. Расулуллоҳ ﷺнинг башоратлари рўёбга чиқди. Орзу ҳақиқатга айланди. Мусулмонлар шаҳарларида байрам қилинсин, деб жар солинди. Фотиҳнинг байроқлари қадалди. Минбарларда унинг ҳақига дуолар қилинди. У ҳақда шоирлар шеърлар тўқиди. Шу муносабат билан айтилган энг яхши шеърлардан бири:

Аллоҳу акбар, бу нусрат ва зафардир

Бу башар ақлига сиғмас фатҳдир

Шу ўринда шуни айтиб ўтиш лозимки, Фотиҳ султон турк тилида шеър битар эди. У ўз қасидасида шундай дейди:

Аллоҳнинг дини бўлмиш динимга

хизмат этмоқ ғайратимдур

Аллоҳнинг аскарлари бўлмиш аскарим

ила куфрни янчмоқ мақсадимдур.

Аллоҳ лутфи ила фатҳ, нусрат,

зафарга қуйилган фикратимдур,

Аллоҳнинг амрига итоат этмоқдан ўзга не борки,

Жоним ила, молим ила жанг қилмоқ фикратимдур.

Аллоҳ нусрати ва давлатнинг

ёвдан олий қилиш орзуимдур

Фотиҳ султон ] Аллоҳ йўлида юз минг марталаб ғазот қилишни орзу қилар эди. Шунинг учун бу буюк фатҳ билан кифояланмасдан, кичик Осиёдаги «Эски дор»да бошқа бир қўшин ҳозирлашга буйруқ берди. Қўшинга ўзи қўмондонлик қилиш учун у ерга йўл олди. У ] Расулуллоҳ ﷺнинг

«اِسْتَعِينُوا عَلَى قَضَاءِ حَوَائِجِكُمْ بِالْكِتْمَانِ»

«ҳожатларингизни адо бўлишини яширинча сўранглар», деган йўриқларидан юрар эди. Шу  боис ичидаги нарсаларини ҳам, режаларини ҳам ҳеч кимга айтмасдан душман устига тўсатдан ташланиб, уни шундай туганмас хавф-хатарга солиб қўяр эдики, у эса нима қиларини билмай қолар эди. Хуллас, у ниятини ҳам, бу қўшин билан йўл олмоқчи бўлган тарафини ҳам ҳеч кимга билдирмас эди. Ўз ниятини ҳам, ғазот қилмоқчи бўлган тарафини ҳам бировга  очмай туриб, ажал у ] ни олиб кетди. Айрим тарихчилар бу қўшиннинг сонини кўплиги, тайёргарлиги ва унга Фотиҳнинг ўзи етакчилик қилишидан Сарвари коинотнинг иккала мақтовларига эришиш учун Римга ғазот қилиб, уни фатҳ қилишга йўл олган бўлса керак, деб тахмин қиладилар. Бироқ, бу буюк шараф – унинг бўлишида шак-шубҳа йўқ – бошқа бир фотиҳга асраб қўйилганки, Аллоҳ уни яқин кунларда юзага чиқарса керак. Бу нарса Аллоҳга қийин эмас.

Сўзимизнинг охирида уни бу буюк амир ажали яқинлашганини сезган пайтда ва Аллоҳ ҳузурига бормай туриб ўз ўғлига қилган васияти билан безамоқчи бўлдик. Унда шундай сўзлар бор эди:

«Эй ўғлим, мана мен ўляпман. Лекин бундан афсусланмайман. Чунки орқамда сендек ўринбосарни қўйиб кетаяпман. Адолатли, олижаноб ва меҳрибон бўл. Фуқарони ажратмасдан уларни ҳимоянга ол. Ислом динини тарқатиш устида ишла. Чунки бу подшоларнинг ер юзидаги бурчларидир. Ислом ишига бўлган эҳтимомни барча нарсадан илгари сур. Уни узлуксиз бажаришдан эринма. Дин ишига эътибор бермайдиган шахслардан фойдаланма. Аҳмақона бидъатлардан четлан. Давлат майдонини жиҳод орқали кенгайтир. Байтул мол маблағларини совурилиб кетишдан сақла. Қўлингни фуқаролардан бирортасининг молига чўзишдан сақла, магар Исломнинг ҳаққи бўлса майли. Камбағал-ҳожатмандларнинг  куч-қувватларини таъминла.

Давлатнинг куч-қудрати олийжаноб солиҳ олимлардир. Уларга иззат-икром кўрсат. Қайсидир юртда бирор олим борлигини эшитиб қолсанг, уни келтириб, иззат-ҳурмат қил.

Эй ўғлим, менинг бу панду насиҳатларимни қулоғинга қуйиб ол. Зеро, мен бу юртга мисоли кичик чумоли бўлиб келгандим, Аллоҳ менга бу улкан неъматларни ато этди. Бас, менинг йўлимдан юриб, мендан ўрнак ол. Бу динни эъзозлаб, унинг аҳлини ҳурмат қилиш устида ишла. Мол-мулкни ҳашамат ёки ўйин-кулгилар учун совурма. Зарурат миқдорини лозим тут. Негаки, исроф билан димоғдорлик ҳалокатнинг энг улкан сабабларидандир».

Аллоҳ султон Муҳаммад Фотиҳни раҳмат қилиб, жаннатнинг энг олий мақомларини ато этсин ва у кишини набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар билан бирга қилсин. Улар нақадар ажойиб дўстдирлар. Аллоҳим, мусулмонларга қўшинларни бошқариб, сарҳадларни ҳимоя қиладиган, фатҳлар қилиб, жумладан, Румни ҳам фатҳ қилиб, шариатни қўриқлайдиган тўғри йўл тутувчи Халифани ато эт. Аллоҳ у билан Ислом ва мусулмонларни азизу мукаррам айлаб, кофиру мунофиқларни хору зор қилсин. Аллоҳ буни тез кунларда рўёбга чиқарсин. Зеро, Аллоҳ муваффақиятлар келтирувчи ва бунга Қодир Зотдир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button