Мақолалар

Марказий Осиё + Озарбайжон кенгашининг мақсади нима?

Марказий Осиё + Озарбайжон кенгашининг мақсади нима?

31 июль куни Иссиқкўлда Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Унда президентлар Чўлпон-Ата декларациясини имзоладилар.

Йиғилишда президент Садир Жапаров сўнгги йилларда чегараларга оид тарихий келишувларга эришилганини ва бу ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ҳамда минтақавий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам Марказий Осиёда йирик нефтни қайта ишлаш заводини қуришни таклиф қилди.

Ўзбекистон президенти ўз нутқида Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувларига қўшилиши минтақанинг ҳамкорлик кўламини макрорегонал даражага кўтаришини билдирди. У Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Афғонистонни бирлаштирувчи ягона тараққиёт маконини барпо этиш бўйича тарихий имконият очилаётганини қўшимча қилди.

2018 йилдан буён фақат Марказий Осиё раҳбарлари иштирок этиб келган маслаҳат кенгашига 2023 йилдан бошлаб Озарбайжон фахрий меҳмон сифатида қатнаша бошлаган эди. 2025 йилда эса у тўлақонли аъзолик мақомини олди.

Марказий Осиё + Озарбайжон етакчиларининг учрашуви Яқин Шарқдаги вазият ҳамда Украинанинг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига дронлар орқали берган зарблари кучайиб бораётган даврга тўғри келди. Бу тўқнашувлар дунёда, шу жумладан, минтақада ҳам нефть нархининг қимматлашишига сабаб бўлди. Бундай инқироз Марказий Осиёни бошқа минтақалар билан боғлайдиган йўлакларнинг аҳамиятини янада оширди.

Масалан, дронлар зарбалари туфайли Қора денгиз орқали ўтувчи нефть қувурининг фаолияти деярли издан чиқди. Қозоғистон нефть экспортининг қарийб 80 фоизи Қора денгиз орқали ўтади. Бу эса Қозоғистонни Ўрта йўлакни кучайтиришга ундамоқда. Бундай ҳаракатлар табиий равишда минтақани Россиядан узоқлаштириб, Озарбайжон билан алоқаларни мустаҳкамлашга олиб келади.

Шу ўринда Озарбайжон ва Қирғизистон ўртасида шу пайтгача тўхтаб қолган йирик лойиҳани ҳам эслатиб ўтиш муҳимдир. Аввалроқ Қирғизистонда Озарбайжоннинг «SOCAR» давлат компанияси билан биргаликда йилига 2 миллион тонна ёқилғи ишлаб чиқарадиган қўшма завод қуриш устида келишиб олинган эди. Бироқ Россиянинг мамлакатдаги стратегик тармоқ монополиясини сақлаб қолиш учун ўтказган босими туфайли лойиҳа амалга ошмай тўхтаб қолган эди. Кеча Озарбайжон президентининг мамлакатга амалга оширган давлат ташрифи доирасида мазкур лойиҳани қайта тиклаш ҳаракатлари кўзга ташланди.

Демак, Марказий Осиё + Озарбайжон етакчиларининг учрашуви асл мазмунига кўра минтақани Россиядан узоқлаштирувчи лойиҳалардан биридир. Ушбу кенгашни Туркий давлатлар ташкилотига қўшимча куч бағишлайдиган йиғин десак, янглишмаймиз. Бошқача айтганда, бу Американинг минтақа бойликларини ўз назоратидаги ҳудудларга йўналтириш мақсадида амалга ошираётган турли сиёсий ҳаракатларидан биридир.

Хулоса қилиб айтганда, йирик давлатлар Марказий Осиё бойликларига эга чиқиш учун минтақадаги стратегик йўлларни назорат қилишдан манфаатдор. Америка Марказий Осиёни ўз томонига оғдириш учун C5+Америка саммити, Туркий давлатлар ташкилоти ҳамда Марказий Осиё + Озарбайжон кенгаши орқали Россия ва Хитойнинг минтақадаги таъсирини сусайтирмоқчи. Американинг минтақани Россиядан узоқлаштириш борасидаги ҳаракатлари олға силжиётган бўлса-да, Марказий Осиё мамлакатлари элиталарининг ва бошқарув аппаратининг сезиларли қисмида Россиянинг таъсири ҳамон сақланиб қолмоқда. Бундан ташқари, рус тили ҳали ҳам асосий алоқа воситаси ҳисобланади. Миграцияга қарамлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳам бунга қўшимча омил ҳисобланади. Тожикистон ва Қирғизистондаги энергетика таъсири эса босқичма-босқич заифлашиб бормоқда.

Хитой эса ўзининг иқтисодий ва инфратузилмавий таъсирини кучайтириб, савдодаги ўзаро боғлиқликни изчил равишда ошириб бормоқда ҳамда кредит бериш кўламини кенгайтириб, транспорт ва энергетика тармоқларида олға силжимоқда.

Шундай экан, келажакда мустамлакачи давлатларнинг Марказий Осиё учун таъсир талашиши янада кучайиши кутилади. Айниқса, ресурслар учун рақобат авж олган бир пайтда Марказий Осиёнинг аҳамияти янада ортиши табиий. Шу боис биз минтақадаги стратегик жойларни ва қазилма бойликларимизни бу йирик давлатларнинг турли сиёсий ўйинларига майдон қилиб бермаслигимиз керак. Аксинча, Аллоҳнинг ҳукмига мувофиқ, кофирларнинг бизнинг устимиздан ҳукм юритишига йўл қўймаслик учун бирлашиб, мусулмонларнинг қалқони бўлган Халифалик давлатини тиклашга ҳаракат қилишимиз зарур.

Акилбек Исаков

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button