Янгиликлар

Қирғизистон 1,7 миллиард доллар кредит олади

Қирғизистон 1,7 миллиард доллар кредит олади

Қирғизистон 2026 йилда умумий қиймати 1 миллиард 700 миллион доллар миқдорида кредит олади. Бу ҳақда молия вазирининг ўринбосари Умутжан Аманбаев 16 июнь куни Жўқорғу Кенешнинг Молия, бюджет, тадбиркорлик ва рақобатни ривожлантириш бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

Мулозимнинг таъкидлашича, бугунги кунда давлат қарзининг даражаси ялпи ички маҳсулотнинг 41,7 фоизини ташкил этади. «Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт ассоциацияси ҳамда Осиё тараққиёт банки томонидан ажратиладиган ушбу кредитлар бирданига келиб тушмайди. Улар тасдиқланганидан сўнг, тегишли лойиҳаларнинг молиявий ўзлаштирилиш жараёнига қараб, 15-20 йил давомида босқичма-босқич келиб тушади», — деди Аманбаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойидаги маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг умумий давлат қарзи 9,8 миллиард долларни ташкил этган эди. Бундан 4,6 миллиард доллари ички, 5,2 миллиард доллари эса ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button