ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
Ливан ва бошқа мусулмон ўлкаларининг ҳукмдорлари Фаластин озодлиги ва сионистик вужудга чек қўйиш ўрнига, босқинчилар билан «нормаллашув» илинжида елиб-югурмоқдалар. Бу тоифалар мазкур ғайриқонуний вужуд хавфсизлигини кафолатлаш илинжида Оқ уй ва Тель-Авив билан жиноий тил бириктирувга қўл урдилар.
Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса аламли азоб эканини мутлақо англаб етмаяптилар. Наҳот Роббиларининг ушбу огоҳлантиришидан ғафлатда бўлсалар: «Мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутадиган кимсалар уларнинг ҳузуридан куч-қудрат излайдиларми?! Ваҳоланки, барча куч-қудрат Аллоҳникидир[1]».
Мустамлакачи давлатлар учун энг олий қадрият — фақат ўз манфаатларидир. Уларнинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан ич-ичидан адоват сақлашларини теран фикрий таҳлилсиз ҳам англаш қийин эмас. Агар Ғарб ўз малайларига ёки ўз орбитасидаги давлатчаларга бир оз хайрихоҳлик кўрсатса, бу асло яхшилик аломати эмас, балки парда ортидаги ёвузликнинг вақтинчалик ниқоби, холос.
Агар ушбу ҳукмдорлар Америка ўз манфаати йўлида ҳар қандай хизматкорини бир зумда қурбон қилиб юборишини англаганларида эди, тарихнинг аччиқ сабоқларидан ибрат олган бўлардилар. Зеро, тарих ўз ролини ижро этиб бўлган ва муддати тугаган қанчадан-қанча «содиқ» малайларнинг аянчли қисматига гувоҳдир.
Агар бу ҳукмдорларда заррача идрок ва ғурур бўлганида эди, мустамлакачи кофирларни худди эски чориқдек улоқтириб ташлаган бўлардилар. Аммо улар маънавий жиҳатдан кар, соқов ва кўрдирлар.
Уларнинг бегона кучларга қарамлиги шу даражага етдики, бир мусулмон юртига тажовуз қилинса, бошқаси лом-мим демай, «соқов шайтон» мисол томошабин бўлиб ўтиради. Уларнинг ичидаги энг «фаоли» эса фақатгина қурбонлар сонини ҳисоблаш билан овора, гўё! Ваҳоланки, мусулмонлар уруши ҳам, тинчлиги ҳам бир бўлган ягона ва яхлит Умматдир. Унинг бирор бўлагига қилинган ҳужум — бутун вужудга қилинган тажовуз деб баҳоланиши шарт.
Гарчи босқинчиларга қаршилик кўрсатиш шаръий вожибот бўлса-да, маҳаллий ва тарқоқ курашлар тизимли инқирозни ҳал қила олмайди. Эрон ёки Ливандаги маълум гуруҳларнинг қаршилик ҳаракатлари фақат вақтинчалик жараёндир.
Бироқ, бу курашларнинг барчаси то Рошид Халифалик қад ростламас экан, муаммога асл ечим бўлолмайди. Зеро, фақат Халифаликкина Аллоҳнинг калимасини олий қилиш ва Унинг аҳкомларини татбиқ этиш орқали илоҳий нусратга ноил бўлажак. Ана ўшандагина ушбу Давлат ўз адолати ҳамда жиҳоди билан олам узра нур сочади, Ҳақ Таоло эса уни Ўз зафари ила бутун дунёга музаффар ва мукаррам этади!
Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта жавобидан парча
Роя газетасининг 2026 йил 3 июн, чоршанба кунги 602-сонидан




