Хабар ва изоҳ

Яҳудий вужуди билан нормаллашув – “Бақара” уларнинг кўнглини тўлдирдими?!

Яҳудий вужуди билан нормаллашув – “Бақара” уларнинг кўнглини тўлдирдими?!

Хабар:

Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Япониянинг “Nikkei Asia” газетасига берган интервьюсида: «Мен минтақавий ҳамкорлик платформасига асосланган барқарорликка кенгроқ нуқтаи назар билан қараш муҳимлигига эътибор қаратаман. Шунингдек, минтақадаги барча давлатлар бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва хавфсизлигини ҳурмат қилиши зарурлигини алоҳида таъкидлайман», деди. У агар яҳудий вужуди 1967 йилги чегаралар асосида Фаластин давлатини тан олса, Туркия ушбу жараёнга қўшилиши мумкинлигини тасдиқлади. Шунингдек, агар бу «муаммо» ҳал этилса, «яхудий вужудининг хавфсизлиги минтақа давлатлари томонидан жиддий равишда қўллаб-қувватланади» деб ҳисоблашини билдирди.

Изоҳ:

Фидан яҳудий вужуди билан бўлаётган кураш ўртада ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликнинг йўқлиги сабабли бўлаётгандек гапирмоқда. Унинг фикрича, ерни босиб олган вужуд билан Фаластин маъмурияти уни тақсимлаш бўйича келишувга эришса бас, муаммо ўз-ўзидан осонгина ҳал бўлади-қолади. Шундан сўнг, яҳудий вужуди ўзи номларини санаб ўтган Покистон, Туркия, Саудия Арабистони, Миср, Кўрфаз мамлакатлари ва Эрон каби минтақадаги барча давлатлар билан бирга гўёки тинч-тотув яшаш ва ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлармиш! Фиданнинг бундай қараши Фаластин масаласига нисбатан шаръий ёндошувнинг йўқлигидан далолат беради. Шу жиҳатдан у яҳудий вужуди раҳбарларини ва уларнинг жиноятларини қоралаб, бироқ режимнинг мавжудлигига лом-мим демайдиган Эрдоған билан бир хил позицияда турибди. Иккиси ҳам Фаластиннинг ишғол остида қолаётганини асосий муаммо деб билмайди. Уларнинг назарида муаммо фақатгина яҳудий вужудининг хатти-ҳаракатлари ва тутумидадир. Агар ушбу ҳаракатлар ва тутумлар бартараф этилса ёки тартибга солинса, муаммо ҳам барҳам топади, деб ҳисоблашади.

Фидан 1967 йилги чегаралар асосидаги Фаластин давлати ҳақида гапирганда, аслида Фаластиннинг тўртдан уч қисмидан кўпроғида ишғол ва босқинчилик сақланиб қолиши ҳақида гапирмоқда. Ваҳоланки, бу тупроқнинг ҳар қаричи шаҳидлар ва қаҳрамонларнинг қони билан суғорилган. Уларнинг орасида Фаластинни деярли олти аср давомида ҳимоя қилиб келган Усмоний Халифалик давлатининг аскарлари ҳам бор. Улар ҳатто энг заифлашган кезларида ҳам бу заминни ҳимоя қилишдан ва қўллашдан воз кечишмаган. Зеро, улар Фаластинга Исломий-шаръий нигоҳ билан қарашган: бу замин Умар ибн Хаттоб томонидан фатҳ этилганидан буён Дорул-Ислом ҳисобланади ва ўша лаҳзадан то Қиёмат кунигача бутун Ислом умматининг мулкидир. Шу сабабли, унинг бир қарич ерини ҳам топшириб қўйиш ҳеч кимга жоиз эмас.

Агар улар яҳудий вужуди билан нормаллашув худди «Бақара» (Бани Исроилнинг) кўнгилларини тўлдиргандек, Ислом уммати уларнинг айтганларига рози бўлади ёки ўзлари муваффақият ўлароқ кўрсатаётган бу таслимиятни тан олади деб ўйлаётган бўлса, қаттиқ адашадилар. Ислом уммати Фаластинни исломий хирожий ер деб билади ва унинг муаммоси яҳудий вужудини у ердан бутунлай ҳайдаб чиқариш билангина ҳал бўлишини яхши англайди. Шундагина бу замин қайтадан Ислом ва мусулмонлар бағрига қайтади. Бу эса музокаралар, тинчлик шартномалари ёки босқинчи вужуд билан нормаллашишга уриниш билан эмас, балки уммат армияларини ҳаракатга келтириш билан бўлади. Чунки Фаластинни озод қилиш ва уни яна Ислом бағрига қайтариш масъулияти айнан ана шу армиялар зиммасига юклангандир.

Салоҳиддин Азаза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раҳбари

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button