Янгиликлар

Қиморга берилиб кетаётган ёшлар сони ортиб бормоқда

Қиморга берилиб кетаётган ёшлар сони ортиб бормоқда

Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари онлайн-казинолар ёш авлод вакилларига салбий таъсир кўрсатаётганини маълум қилишди. Депутат Бурул Аманованинг сўзларига кўра, бугунги кунда халқдан онлайн-казинолар фаолияти юзасидан кўплаб шикоят ва норозиликлар келиб тушмоқда. Айниқса, «Ринго трейд» деб номланган платформа устидан тушаётган аризаларнинг кети узилмаяпти. Халқ вакили ўз сўзида атиги битта қишлоқдан икки юзга яқин навқирон йигит алдов қурбонига айланганини мисол қилиб келтирди ва ҳукуматдан ушбу оғриқли масалага жиддий эътибор қаратишни талаб қилди.

Шунингдек, депутат Улуғбек Карибек ўғли ҳам бундай виртуал қиморхоналар касридан қанчадан-қанча инсонлар ўз маблағларидан айрилиб, хонавайрон бўлаётганини куюниб гапирди. Унинг таъкидлашича, бундай хавфли ўйинлар тузоғига мактаб ўқувчилари ҳам илина бошлаган.

Депутатларнинг қайд этишича, қонунчиликда Қирғизистон фуқаролари учун онлайн-казиноларда қатнашиш қатъиян тақиқланган бўлса-да, амалда бу талаблар тўлиқ назорат қилинмаяпти.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button