Жаннат боғлари

Салафларга эргашиш ва бидъатдан йироқ бўлиш

Салафларга эргашиш ва бидъатдан йироқ бўлиш

  • Ибн Абдулбарр «Жомиу баёни илм» (2-том, 97-саҳифа)да Ибн Масъуддан ривоят қилади: Сизлардан кимдир бировга эргашмоқчи бўлса Муҳаммад ﷺ саҳобаларига эргашсин. Зеро улар бу умматнинг энг пок қалбли кишилари эди, энг чуқур илмга эга, такаллуфи оз, ҳидоят йўлини тутган энг тўғри кишилар эди, энг гўзал ҳол соҳиблари эди. Улар Аллоҳ Ўз пайғамбари ﷺга саҳоба бўлишлари ва динни барпо қилишлари учун танлаб олган бир қавм эди. Шундай экан уларнинг фазлини билинг, улар­нинг изидан боринг. Зеро улар ҳидоят мустақимни тутдилар.
  • У яна шу саҳифанинг ўзида Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Эй қур­ролар жамоати (Қуръон ўқувчилар, яъни мусулмонлар) Аллоҳдан тақво қилинглар. Ўзингиздан олдингиларнинг йўлини тутинг. Аллоҳга қасамки, агар шу йўлга эргашсангиз жуда олдинга қараб кетасиз. Бу йўлни тарк қилиб, ўнгу сўлга оғиб кетсангиз узоқ залолатга кетасиз.
  • Ибн Абдулбарр яна ўзининг «Жоми»сида (2-том, 114-саҳифада) кел­тиришича, Али розияллоҳу анҳу шундай деди: Сизлар кишиларга эргашишда ҳушёр бўлинглар. Чунки киши жаннат аҳли амалини қилиб юради-да, сўнгра Ал­лоҳнинг Ўзигина билувчи сабабга кўра ўзгариб дўзах аҳли амалини қил­гани туради. Натижада ўлганидан кейин дўзах аҳлидан бўлади. Яна бир киши дўзах аҳли амалини қилиб юради-да, сўнгра Аллоҳнинг Ўзигина би­лувчи сабабга кўра ўзгариб жаннат аҳли амалини қилгани туради. Нати­жада ўлганидан кейин жаннат аҳлидан бўлади. Бас, жаннат аҳлидан бўлгингиз келса тирикларга эмас, ўликларга (яъни тўғри йўлни тутиб ўтиб кетган кишиларга) эргашишингиз лозим.
  • Абу Наим «Ҳиля» китобида (4-том, 341-саҳифада) келтиришича, Абу ал-Бахтарий шундай деди: Бир киши Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳузурига ке­либ, масжидда шом намозидан кейин қавм мажлис қуриб ўтирганини, бир киши уларнинг орасида туриб: Аллоҳни бундай-бундай такбир айтиб улуғланглар, бундай-бундай тасбиҳ айтинглар, бундай-бундай ҳамд ай­тинглар, деб айтаётганини хабар берди. Абдуллоҳ: улар буни айтяпти­ларми? – деди. Ҳалиги киши: ҳа, деди. Абдуллоҳ: уларнинг яна шундай қилганини кўрсанг менга келиб хабар қил, деди. Шундан кейин бурнусини (бошга кийиладиган кулоҳи бор тўн) кийиб, масжидга келиб ўтирди. Улар айтаётган сўзларни эшитгач, ўрнидан турди – у қаттиқўл киши эди – сўнгра: Мен Абдуллоҳ ибн Масъудман. Ундан бошқа ҳеч бир илоҳ бўлма­ган Аллоҳга қасамки, сизлар ўзингизга зулм қилиб бир бидъатни келтир­дингиз, ёки илм жиҳатидан Муҳаммад ﷺ асҳобларидан ҳам устунмисиз? – деди. Буни эшитиб Мауддад: Аллоҳга қасамки, биз зулм қилиб бирон бидъатни келтирганимиз йўқ ва илм жиҳатидан Муҳаммад ﷺ асҳоблари­дан устун ҳам эмасмиз, деди. Амр ибн Утба эса: эй Абу Абдурраҳмон, Аллоҳ бизни мағфират қилсин, деб қўшимча қилди. Шундан сўнг Абдул­лоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: Сизлар ҳақ йўлни маҳкам тутинглар. Аллоҳга қасамки, агар шундай қилсангиз жуда олдинга кетган пешқадамлардан бўласиз, ўнгу сўлга оғсангиз узоқ залолатга кетасиз.
  • Табароний «Кабир»да Амр ибн Саламадан ривоят қилади: Биз шом би­лан хуфтон ўртасида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эшиги олдида ўтирган эдик. Шунда Абу Мусо розияллоҳу анҳу келиб: эй Абу Абдурраҳмон, бизнинг олди­мизга чиқинг, деди. Ибн Масъуд чиқиб: эй Абу Мусо, шу соатда келишга сизни нима мажбур қилди? – деди. Абу Мусо айтди: Аллоҳга қасамки, сизни безовта қилмоқчи эмасдим. Лекин бир ишга гувоҳ бўлдим, у мени қўрқитиб юборди. Ишқилиб яхшиликка бўлсин. Масжидда бир қавм ўти­рибди. Улардан бири: шундай-шундай тасбиҳ айтинглар, шундай-шундай ҳамд айтинглар, демоқда. Буни эшитиб Абдуллоҳ масжидга қараб жўнади. Биз ҳам унга эргашдик. У масжидга киргач: Расулуллоҳ ﷺнинг асҳоблари ва аёллари ҳали тирик бўла туриб, у кишининг кийимлари ва идишлари ўзгармай туриб, бунча тез залолатга кетдингизлар. Ўзингиз қилган ёмон ишларни ҳисобланглар, Аллоҳ эса сиз қилган ҳасанотларни (яхши иш­ларни) ҳисоблайди. Мен бунга кафилман, деди.
  • Абу Наим «Ҳиля»да (3-жилд, 167-саҳифа) Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зу­байрдан ривоят қилади: Бир куни отамнинг олдига келганимда у: қаер­дан келяпсан? – деди. Мен: шундай одамларни кўрдимки, улардан яхши­роқни кўрмаганман. Улар Аллоҳни зикр қилмоқдалар. Улардан бири Ал­лоҳ Таолодан қўрққанидан ҳушидан кетиб ҳам қолди. Шунинг учун улар билан бирга ўтирдим, дедим. Сўзимни эшитиб отам: бундан кейин улар билан ўтирма, деди. Сўнгра ўзининг бу гапи менга унчалик таъсир қилма­ганини кўриб: мен Расулуллоҳ ﷺнинг, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумларнинг Қуръон тиловат қилганларини кўрганман. Уларга бундай ҳол етмаган эди. Қани айтчи, уларни Аллоҳ Таолодан Абу Бакр ва Умардан ҳам кўра қўр­қувчироқ деб биласанми?! – деди. Кейин мен ҳам буни фикрлаб, ўйланиб қолдим. Отам ҳақ эди. Шундан сўнг уларни тарк қилдим.
  • Ибн Абдулбарр «Жомиул илм» китобида (2-жилд, 134-саҳифа) Ибн Шиҳобдан ривоят қилади, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу минбарда туриб шундай де­ган эди: Эй одамлар, фақат Расулуллоҳ ﷺнинг райигина тўғри, ҳақ эди. Чунки Аллоҳнинг Ўзи у кишига ҳақни, тўғри райни кўрсатар эди. Биз­нинг райимиз эса зонн (гумон) ва қийналиб, бош қотиришдир, холос. Худди шу китобнинг ўзида (2-жилд, 135-саҳифа) Садқа ибн Абу Абдул­лоҳдан ривоят қилинишича, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай дер эди: рай соҳиблари Суннат душманларидир. Улар Суннатни сақлашдан, уни анг­лашдан ожиздир. Улардан бирон нарса сўралса «билмаймиз», дегани уялишади. Улар ўз райлари билан Суннатга қарши чиқишди. Бундай кимсалардан эҳтиёт бўлинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button