Сақофат

Рошид Халифалик давлатида ахборот ва коммуникация технологиялари бўлими

Рошид Халифалик давлатида ахборот ва коммуникация технологиялари бўлими

Китобга умумий кириш ва шарҳ:

Ҳизб ут-Таҳрир 2026 йил март ойида Исломий ҳаётни қайта бошлашни ўз мақсади қилиб қўйганидан бери қурган юксак иншоотига қўшимча пойдевор сифатида «Рошид Халифалик Давлатида Ахборот ва коммуникация технологиялари департаменти» китобини нашр этди. У Халифалик Давлатига оид бир қатор нашрларни, жумладан, «Исломда Бошқарув низоми», «Конституциявий тузумнинг асослари», «Халифалик Давлатининг бошқарув ва маъмурият аппаратлари», «Халифалик Давлатида молия» ва бошқа нашрларни нашр этди. Бу нашрлар, албатта, Аллоҳнинг хоҳиши ила тикланажак Халифалик Давлати қандай бўлиши кераклиги ҳақида аниқ ва батафсил тасаввур ҳосил қилиш учундир. Зеро, Халифалик – бошқа давлатлардан тамоман алоҳида, дунёдаги мавжуд давлатлар шаклларидан тубдан фарқ қиладиган давлатдир.

Бу китоб компьютер муҳандислиги ёки дастурлаш бўйича дарслик эмас, балки давлат ишларини бошқаришда ахборот технологияларининг роли ҳақидаги тасаввурни баён қилувчи интеллектуал ва сиёсий лойиҳадир. Бу сўнгги ўн йилликларда шахслар, жамиятлар ва давлатлар ҳаётидаги энг таъсирли технологиялар қаторига айланган ахборот-коммуникация технологияларининг чуқур таъсирига жавобан ёзилди. Ушбу технология замонавий дунёдаги кўпгина иқтисодий, маъмурий, хавфсизлик ва ҳарбий фаолият бошқариладиган инфратузилмага айланди. Технология энди фақат компьютерлар, телефонлар ва алоқа қурилмалари билан чекланиб қолмаяпти; у ахборот оқимини бошқарадиган, муассасаларни боғлайдиган, қарорлар қабул қилишда роль ўйнайдиган ва рақамли даврда давлатлар учун энг муҳим куч ва таъсир элементларидан бирини ташкил этувчи яхлит тизимга айланди.

Ушбу чуқур ўзгаришларни эътироф этиш орқали, ахбороткоммуникация технологияларининг (АКТ) давлатдаги роли ҳақида кенг қамровли тасаввурни тақдим этиш зарур бўлиб қолди. Бу шунчаки техник қўлланилишдан ташқарига чиқиб, бошқарув, хавфсизлик ва ривожлантириш тизимининг ажралмас қисмига айланадиган стратегик сектор сифатида намоён бўла бошлади. Шунинг учун, ушбу тадқиқот технология ва унинг таркибий қисмларини аниқлаш билан чекланиб қолмай, балки уни ривожлантириш, бошқариш ва ҳимоя қилишни тартибга солиши керак бўлган давлат сиёсатини, шунингдек, давлат институтларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг турли функцияларини бажариш имкониятларини оширишдаги ролини ҳам кўриб чиқади.

Китобдаги асосий масала:

Китоб ахборот ва коммуникация технологиялари энди иккинчи даражали техник сектор эмас, замонавий давлатлар маъмурият, иқтисодиёт, хавфсизлик, мудофаа, оммавий ахборот воситалари ва ҳаётнинг қолган барча жабҳаларида таянадиган асосий устунга айланганлиги ҳақидаги фикр билан бошланади. Шунинг учун, энди ушбу технологияга эга бўлиш ва унинг инфратузилмасини бошқариш шунчаки техник ёки хизматга йўналтирилган масала эмас; бу – ҳокимият, назорат ва суверинетет билан бевосита боғлиқ масала.

Шу сабабли, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва ишларини бошқариш қобилиятларини оширишга интилаётган мамлакатлар шунчаки бошқалар томонидан ишлаб чиқарилган технологиялардан фойдаланиш билан чекланмайдилар; улар технологияни ривожлантириш, уни бошқариш ва маълумотлар ва ахборот соҳасини ҳимоя қилиш имконини берадиган ўз имкониятларини яратишлари керак. Китобнинг турли мавзу ва тамойиллари шу асосдан келиб чиқади ва ушбу мақсадга эришишнинг амалий ёндашувларини таклиф қилади.

Ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги ушбу суверен тасаввурнинг муваффақияти, биринчи навбатда, янги пайдо бўлган давлатнинг ўтиш даврини муваффақиятли ўтиш, чип таъминоти занжирлари ва бошқа технологиялар бўйича глобал монополияни бузиш, тажриба ва малакали мутахассисларни сақлаб қолиш ҳамда хавфсизлик талаблари ва фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўртасида мувозанатга эришиш қобилиятига боғлиқ.

Уйғониш ва Технология:

Мусулмонларнинг уйғониши ва уларнинг тарихий кучқудратининг сири илм-фан, саноат ёки бойлик билан эмас, балки руҳий пойдеворга қурилган уйғониш ва фикрий юксалиш билан, яъни Давлат ва Умматнинг пайдо бўлишига асос бўлган мазкур фикрий тизим билан юзага келган эди, бугун ҳам шундай бўлажак. Ислом тарихининг илмий, маъмурий ва ҳарбий ютуқлари ушбу уйғонишнинг сабаби эмас, балки унинг самаралари эди. Мусулмон дунёсининг таназзулга учраши у ўз цивилизацияси қурилган пойдеворни йўқотганида бошланди ва у билан бирга илм-фан, саноат, бойлик, куч ва бирлик ҳам пасайиб кетди.

Ушбу тушунчага асосланиб, технология одамлар ишларини бошқариш ва давлатни идора қилиш учун восита сифатида ишлатилади; у унинг фикрий ёки сиёсий мавжудлигининг асосини ташкил этмайди. Шунинг учун, олдиндаги мақсад – ривожланаётган давлатда ахборот технологиялари секторини бошқариш, назорат қилиш ва таъсир ўтказишнинг муҳим воситаси сифатида қандай бошқариш кераклигини аниқлаштириш бўлиб қолди. Шуни таъкидлаш керакки, назарий фанлар Умматга билим ва илмий қонунларни беради, амалий фанлар эса бу билимларни муҳандислик ечимлари ва дизайнларига айлантиради. Сўнгра технология бу дизайнларни давлат ва жамиятга хизмат қиладиган амалий қурилмалар, тизимлар ва маҳсулотларга айлантиради. Шунинг учун технологик кучни яратиш технологияни импорт қилиш орқали амалга оширилмайди, балки технологияни ишлаб чиқариш ва ривожлантиришга қодир илмий, муҳандислик ва саноат базасига эга бўлишни талаб қилади.

Технология соҳаси кофир Ғарб ва унинг дунёқараши томонидан ихтиро қилиниб, ривожлантирилганини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Улар уни вайронкор, бузғунчи ғояларга хизмат қилувчи восита сифатида ишлатишга ўтишди – ресурсларни талон-тарож қилиш, ўз таъсирини кенгайтириш, онгни манипуляция қилиш, агентларни тайёрлаш ва Ғарб капиталистик турмуш тарзини мажбурлаб тиқиштириш учун мустамлакачилик қуролига айлантиришди. Бу эса, технологиянинг таъсирини ҳарбий қуроллардан кўра ҳалокатлироқ ҳолга олиб келди. Шунинг учун халифалик Ислом таълимотига асосланган кенг қамровли сиёсатни ўрнатиши ва бу соҳани пойдеворидан бошлаб қайта қуриши, унинг Ислом дунёқарашига асосланишини таъминлаши керак.

Ахборот-коммуникация технологияларининг (АКТ) асл қиймати уларнинг ўзидан келиб чиқмайди, чунки улар табиатига кўра нейтрал воситалардир. Аксинча, уларнинг қиймати улар хизмат кўрсатадиган цивилизация ва сиёсий лойиҳадан келиб чиқади. Бироқ, уларнинг аҳамиятини кам баҳоламаслик ёки шунчаки идорий восита, деб эмас, балки ҳокимият ва ваколатнинг муҳим таркибий қисми сифатида кўриб чиқиш керак. Ҳаётий муҳим технологияларни импорт қилишга таянадиган давлат ташқи таъсирга мойил қарам мамлакат бўлиб қолади ва бунинг акси ўлароқ, технологияга эга бўлиш унга ўз ресурслари ва қарорлари устидан кўпроқ мустақиллик ва назоратни беради, бу эса унинг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва мақсадларига эришиш қобилиятини оширади.

Рақамли инқилоб ва кибер уруш:

Сўнгги ўн йилликларда рақамли инқилоб туфайли дунё тубдан ўзгаришларга гувоҳ бўлди, маълумотлар ҳозирда жуда катта тезликда тарқалади ва компьютерлар, тармоқлар ва алоқа ҳаётнинг деярли барча жабҳаларига кириб бормоқда. Бунда буён у маълумотларни сақлаш ва олиш доирасигагина чекланиб қолмайди; рақамли технологиялар ва компьютер дастурлари энди кўплаб ишлаб чиқариш жараёнлари, машиналар, электр станциялари, атом электр станциялари, сувни тузсизлантириш заводлари ва бошқа кўп нарсаларни бошқаради.

Ахборот тизимлари, ҳисоблаш, алоқа ва тармоқлардаги бу улкан ривожланиш кўпгина муҳим фуқаролик ва ҳарбий объектларни ушбу рақамли технологияга боғлиқ қилиб қўйди. Технологиянинг таъсири иқтисодиёт, таълим, маъмурият, оммавий ахборот воситалари, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларига ҳам тарқалди. Ушбу технологияларнинг тизимларга кириб бориши, объектларни масофадан, чегаралар орқали назорат ва бошқариш қобилияти билан мамлакатлар бу масала уларнинг суверенитети, хавфсизлиги ва муҳим объектларини назорат қилиш қобилиятига таҳдид солиши мумкинлигини англадилар. Бу эса уларни рақамли маконларини ҳимоя қилиш ва электрон босқинчилик уринишларига қарши туриш устида ишлашга ундади.

Ахборот технологияларининг таъсири табиий равишда анъанавий армиялар, энергия манбалари ва табиий ресурсларга асосланган, энди эса тобора технологик ва ахборот имкониятларига таянган ҳарбий куч тушунчасини ўзгартиришга ҳам таъсир кўрсатди. Йирик давлатлар энди электроника, дастурий таъминот, операцион тизимлар, алоқа тармоқлари, маълумотлар ва ахборот тизимлари ва ҳарбий технологияларни назорат қилиш орқали бошқаларга таъсир ўтказиш имкониятига эга бўляпти.

Бу технология ҳарбий операцияларнинг хусусиятини ҳам ўзгартирди. Дронлар, бошқариладиган ракеталар, қўмондонлик ва бошқарув тизимлари, кузатув ва разведка ускуналари энди компьютерлар, алоқа ва дастурий таъминотга таяняпти. Шундай қилиб улар, шунчаки ёрдамчи воситалар эмас, балки ҳарбий кучнинг ажралмас бир бўлагига айланди.

Ушбу омиллар ва технологияларнинг давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий можаролар майдонига интеграциялашуви натижасида йирик давлатлар электрон соҳада ўзларининг хавфсизлик ва ҳарбий стратегияларини ишлаб чиқдилар ва бу кибер уруш тушунчасини келтириб чиқарди. Бу – давлатлар ўртасидаги кибермаконда олиб борилаётган шовқинсиз стратегик можаро бўлиб, унда зарарли код, ўз-ўзини йўқ қилувчи вируслар, аниқланмаган хавфсизлик тирқишлари ва радио помехалари каби дастурий таъминот қуроллари анъанавий қуролларни алмаштиради. Ушбу рақамли жанглар душманнинг муҳим тизимларига кириш, уларнинг қўмондонлик ва бошқарув тармоқларини ишдан чиқариш ёки уларнинг ҳаво мудофааси тизимлари, энергетика ва сув иншоотлари ва аэропортларини ўчириб қўйишга қаратилган бўлиб, бу чегараларни кесиб ўтиш ёки битта ҳам ўқ узиш заруратисиз деярли тўлиқ маъмурий ва ҳарбий фалажга олиб келади.

Шунинг учун телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳаси давлатнинг фуқароларни ҳимоя қилиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича умумий сиёсатига мувофиқ тартибга солиниши керак. Бунга иккита асосий ёндашув орқали эришиш мумкин: биринчидан, рақамли тизимларга асос бўлган аппарат ва ускуналарни, масалан, электрон чиплар ва интеграл микросхемаларни ишлаб чиқаришга қодир бўладиган саноат ва технологик базани яратиш; иккинчидан, алоқа тармоқларини бошқариш, тизимларни ҳимоя қилиш, ташқи дунё билан алоқаларни тартибга солиш, операцион тизимлар ва қурилмалар ҳамда машиналарнинг алоқа механизмларини тушуниш орқали технологияларни бошқариш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича аниқ сиёсатни белгилаш.

Кибер урушнинг давлатлар ўртасидаги янги кураш майдонларидан бири сифатида пайдо бўлиши мусулмонлардан душманга қарши кучли куч тайёрлашнинг бир қисми ўлароқ зарур техник ва рақамли имкониятларни тайёрлашни талаб қилади, шунда кибер уруш давлат ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишга, Ислом даъватини ёйиш ва тарқатиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган жиҳод ҳаракатларининг бир қисмига айланади.

Марказий ахборот ва коммуникация технологиялари бўлимига эҳтиёж:

Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) энди нафақат қўллаб-қувватлаш воситаси, балки турли давлат операциялари ва ҳаётий муҳим объектларнинг ажралмас қисмига айланди. Энди маъмурият, хавфсизлик, иқтисодиёт, мудофаа ва давлат хизматлари унга таянади. Шунингдек, у баёнотлар ва қайдномаларни сақлаш, давлат идоралари ўртасидаги алоқа, ҳарбий ва хавфсизлик тизимларининг ишлаши ҳамда муҳим инфратузилмани бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Замонавий давлатнинг ҳаёт томирига айлангани ва давлат ҳаётининг барча жабҳалари билан чамбарчас боғлиқлиги сабабли, унга етказилган ҳар қандай шикаст давлат муассасалари фаолиятига ва уларнинг манфаатларига бевосита таъсир кўрсатади. Бу эса АКТ бўйича ихтисослашган марказий департаментни ташкил этиш ўта зарурлигини таъкидлайди.

Ушбу секторни тарқоқ – идоралараро яхлит бошқарув ва мукаммал мувофиқлаштирувсиз қолдириш, рақиблар давлат объектларига таъсир ўтказиш ёки унинг муҳим тизимларига кириб бориш учун фойдаланиши мумкин бўлган жиддий бўшлиқ ва заифликларни келтириб чиқаради, бу эса уларни заифлаштириши, баъзи функцияларини фалаж қилиши ёки фуқароларнинг манфаатларини бузиши мумкин. Шунинг учун, ушбу департамент давлатнинг технологик режалаштириш, телекоммуникация секторини тартибга солиш, рақамли инфратузилмани бошқариш, тизимлар ва тармоқларни ҳимоя қилиш, турли идоралар ўртасидаги техник ишларни мувофиқлаштириш ва давлатнинг стратегик имкониятларини ошириш учун масъулдир.

Ахборот ва коммуникация технологиялари департаменти бир қанча асосий давлат муассасалари ва биринчи ўринда Халифалик, вилоятлар, суд маҳкамалари, Ҳарбий идора, Саноат, Ички хавфсизлик ва давлатнинг маъмурий аппарати билан чамбарчас боғлиқ. У ушбу муассасалар ва идораларга ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган технологик воситалар, тизимлар ва дастурий таъминотни тақдим этиб қулайлик яратувчи субъект сифатида қаралади. У тўғридан-тўғри Халифалик билан боғлиқ бўлиши керак, чунки унинг таъсири кўпгина суверен, маъмурий ва хавфсизлик функцияларига таъсир қилади ва у шунчаки хизмат кўрсатиш департаменти эмас, балки давлатнинг фаолияти, унинг ички хавфсизлиги, ташқи алоқалари, ҳарбий имкониятлари ва иқтисодий кучига бевосита таъсир кўрсатадиган субъектдир.

Ахборот ва коммуникация технологияларининг асосий таркибий қисмлари:

Ахборот-коммуникация технологиялари битта нарса эмас, балки бир нечта қатламлардан иборат ўзаро боғлиқ тизимдир. Ушбу тизимга асосланган энг муҳим асосий компонентларни ажратиб кўрсатиш керак, улар қуйидагилар:

Биринчиси: Барча технологиялар қурилган жисмоний пойдеворни ташкил этувчи электрон чиплар, қурилмалар ва ускуналар. Компьютерлар, телефонлар, алоқа қурилмалари, серверлар ва замонавий ҳарбий техникалар ўз функциясини бажариши учун электрон схемалар ва микрочипларга таянади.

Иккинчидан: Ушбу қурилмаларнинг ишлашини таъминлайдиган операцион тизимлар, дастурий таъминот ва иловалар. Электрон аппарат воситаларининг ўзи ҳеч қандай функцияни бажара олмайди, агар унинг турли функцияларини бошқарадиган дастурлар ва операцион тизимлар бўлмаса. Дастурий таъминот технологиянинг мантиқий ёки операцион жиҳатини ифодалайди.

Учинчидан: Алоқа технологияси, бу қурилмаларнинг бир-бири билан маълумот алмашиш имконини берувчи алоқа воситаларини англатади. Компьютерлар ва дастурий таъминотнинг мавжудлиги етарли эмас; одамлар ва турли қурилмалар ўртасида маълумотларни узатиш усуллари ҳам муҳимдир.

Тўртинчидан: Тармоқлар ва интернет, бу – қурилмаларни битта муассаса ичида ёки глобал миқёсда бир-бирига боғлайдиган инфратузилма. Интернет – миллионлаб қурилмалар ва тизимларни бир-бирига боғлайдиган ва деярли бир зумда маълумот ва хизматлар алмашинувини таъминлайдиган энг катта глобал тармоқдир. Тармоқларга эгалик қилиш ва уларни бошқариш Давлатнинг технологик суверенитетининг муҳим жиҳатидир.

Бешинчиси: Кибер уруш. Бу – замонавий низоларнинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Давлатлар ўртасидаги низо энди анъанавий қуроллар билан чекланиб қолмай, балки хакерлик тизимлари, маълумот тўплаш, кибер жосуслик, тўсқинлик қилиш, бузиш ва рақамли инфратузилмани ҳимоя қилишни ўз ичига олади. Шунинг учун кибермаконни назорат қилиш замонавий ҳарбий ва хавфсизлик кучларининг ажралмас қисмига айланди.

Шунинг учун замонавий технологиялар, шунчаки компьютер ёки телефон эмас, балки микрочиплардан бошланиб, глобал тармоқлар ва кибер урушгача чўзилган, ўзаро интеграциялашган тизим бўлиб, ҳар бир компонент бошқаларига таянади ва уларни тўлдиради. Ахборот ва коммуникация технологиялари департаментининг вазифаси Давлатнинг ўзини ўзи таъминлаши ва тўлиқ рақамли суверенитетга эга бўлиши учун аппарат ва дастурий таъминот ишлаб чиқариш борасида етарли иқтидорни падо қилишдир.

Ахборот ва коммуникация технологияларини бошқариш сиёсати:

Ахборот ва коммуникация технологиялари (АКТ) соҳаси кенг қамровли сиёсатга бўйсуниши керак. Ихтисослашган департамент ушбу соҳа учун давлатнинг умумий сиёсатини шакллантириш, стратегик режаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш учун жавобгар бўлиши керак. Ушбу департамент электроника саноатини барпо қилиш ва такомиллаштириш, дастурий таъминот секторини ривожлантириш ҳамда тез, осон ва самарали хизматлар, юқори сифатли алоқа хизматларини тақдим этиш ҳамда турли соҳаларга зарур технологияларни етказиб бериш учун Давлат фаолиятини рақамлаштиришга жавобгар бўлади.

Ахборот ва коммуникация технологиялари учун сиёсий асослар:

Халифаликда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) сиёсатини бошқариш тизими жуда муҳимдир. Бунинг илк пойдевори сифатида, ҳозирча, АКТ сиёсати тамойиллари тўплами шакллантирилди. Китобда ушбу сиёсатнинг ўн тўққизта тамойили ва уларнинг шаръий(ҳуқуқий) асослари келтирилди. Ушбу тамойиллар ва уларнинг ҳуқуқий асосларини батафсил тақдим этиш ҳозирги муҳокама доирасидан ташқарида бўлсада, биз умумий шарҳни тақдим этамиз. Зеро, ушбу тамойилларни учта асосий фикрий-интеллектуал асос орқали кўриб чиқиш мумкин: технологик суверенитет, ахборот суверенитети ва стратегик маъмурий суверенитет.

Бошқа томондан, технологик суверенитет давлатнинг ўзи таянадиган асосий технологияни бошқариш қобилиятини англатади, бу унинг нафақат бошқалар томонидан ишлаб чиқарилган технологияларнинг истеъмолчиси эканлигини, балки унга зарур бўлган тизимлар, қурилмалар ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун саноат ва илмий имкониятларга эга эканлигини таъминлайди. Бу ўқ ахборот ва коммуникация технологиялари саноати, ихтиролар ва технологик қурилмаларни ишлаб чиқиш, оммавий маълумотлар марказларини яратиш, рақамли инфратузилмани бошқариш, радио тўлқинлари ва частоталарини тартибга солиш ва давлатнинг рақамли маконини ҳимоя қилиш билан боғлиқ қоидаларни қамраб олади.

Бошқа томондан, ахборот суверенитети ахборот ва маълумотларни назорат қилиш билан боғлиқ бўлиб, улар ҳокимият ва таъсирнинг энг муҳим манбаларидан бирига айланди. Маълумотлар энди шунчаки давлат идораларида сақланадиган қайдномалар эмас; у жамиятлар, иқтисодиётлар, ҳарбийлар ва турли давлат муассасаларини бошқариш имконини берувчи стратегик ресурсга айланди. Бу ўқ киберхавфсизлик, ташқи таҳдидларни кузатиш, тармоқлар ва тизимларни ҳимоя қилиш, шахсий дахлсизликни ҳимоя қилиш, давлат сирига доир маълумотлари сақлаш, шунингдек интернет ва ташқи дунё билан алоқани тартибга солиш билан боғлиқ қоидаларни ўз ичига олади.

Маъмурий ва стратегик суверенитетга келсак, бу – технологиянинг давлатга хизмат қилиш ва унинг давлат мақсадларига эришиш учун қандай қўлланилишига тегишли. Мақсад шунчаки технологик ютуқлар билан мақтаниш эмас, балки давлат муассасаларини бошқаришни такомиллаштириш, давлат хизматларини ривожлантириш, самарадорликни ошириш ва режалаштириш ва қарор қабул қилиш имкониятларини кучайтириш учун ушбу имкониятлардан фойдаланишдир. Ушбу йўналиш Ахборот технологиялари департаменти ва бошқа давлат идоралари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишдан ташқари, электрон ҳужжатлар, рақамли имзолар, электрон тўловлар, рақамли тизимлар, масофавий суд жараёнлари ва маъмурий ишларда сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ қоидаларни қамраб олади.

Китобнинг 19-қоидасида Халифалик департаментлари ва агентликлари билан алоқа ва ахборот технологиялари сиёсатига оид махсус тафсилот мавжуд бўлиб, уни эслатиб ўтиш лозим, яъни ушбу департаментнинг Халифалик агентликлари департаментлари билан умумий сиёсати маҳаллий маълумотлар марказларини яратиш ва бошқариш, тизимлар ва тармоқларни ҳимоя қилиш, дастурий таъминот ва хавфсизлик ускуналарини ишлаб чиқариш ва ривожлантириш, давлатнинг сирини ва махфий маълумотларини ҳимоя қилиш, барча давлат идоралари учун расмий рақамли алоқа каналлари ва тизимларини тақдим этиш ва сунъий интеллект ва замонавий технологияларни ҳамда улардан фойдаланишни ривожлантириш учун турли давлат идоралари билан мувофиқлаштиришга асосланган.

Иккинчидан, ушбу департамент давлат идоралари ва агентликларига тақдим этадиган хизматлар ва тизимлар унинг янги сиёсатларни ишлаб чиқишга диққат қилишидан кўра муҳимроқдир. Бу – департаментнинг Халифалик қароргоҳи, Ҳарбий ишлар департаменти, Ички хавфсизлик идораси, Ташқи ишлар департаменти, Саноат ва давлат маъмурий аппаратининг турли таркибий қисмлари, жумладан, Соғлиқни сақлаш департаменти, Таълим ва ўқув дастурлари департаменти, Масжидлар департаменти, Ижтимоий ишлар департаменти, Ҳаж ва Умра департаменти, шунингдек, бошқа давлат идораларини қўллабқувватлашдаги устувор ролини намойиш этади. Ушбу қўллабқувватлаш уларга ўз функцияларини бажариш учун зарур бўлган тизимлар, дастурий таъминот, алоқа тармоқлари, маълумотлар базаси ва рақамли инфратузилмани тақдим этиш орқали таъминланади. Департамент шунингдек, ушбу тизимлар ўртасида интеграциялашган хавфсиз ва уюшган ахборот алмашинувини модернизация қилиш, сақлаш, ҳимоя қилиш ва таъминлаш учун масъул бўлиб, шу билан самарадорликни оширишга, давлат ишларини бошқаришни яхшилашга ва режалаштириш, қарор қабул қилиш ва давлатнинг энг юқори манфаатларига эришиш учун имкониятларни оширишга ҳисса қўшади.

Хулоса:

Китобда ахборот ва коммуникация технологиялари замонавий даврда куч-қудрат ва суверенитетнинг энг муҳим элементларидан бирига айлангани, энди у шунчаки техник сектор ёки қўллабқувватловчи хизмат кўрсатиш воситалари тўплами эмаслиги ҳақида хулоса қилинади. Шунинг учун, ушбу технологияга эга бўлиш ва инфратузилмасини назорат қилиш давлатнинг мустамлакачилик таъсиридан озод бўлишини таъминлаш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун стратегик заруратдир.

Китобда технологик суверенитетни қуриш самарали ахборот бошқаруви билан бир қаторда электроника, дастурий таъминот, алоқа, маълумотлар марказлари ва киберхавфсизлик соҳаларида маҳаллий имкониятларни ривожлантиришни тақозо қилиши таъкидланган. Шунингдек, у турли давлат муассасаларига хизмат қилиш, маъмурий самарадорликни ошириш, хизматларни яхшилаш, қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш ва замонавий технологиялардан, хусусан, сунъий интеллектдан фойдаланиш учун технологиялардан унумли фойдаланишнинг муҳимлигини таъкидлайди, шу билан бирга суверен аҳамиятга эга ҳаракатлар ва қарорларда инсон масъулиятини сақлаб қолади.

Шунинг учун китобнинг асосий ғояси шундаки, давлат ўзининг технологик имкониятларини яратиш, маълумотлар соҳасини ҳимоя қилиш ҳамда бошқарув, хавфсизлик ва ривожланишга хизмат қилиши учун технологиялардан фойдаланишни ўзида мужассам этган яхлит тизимга муҳтож. Шу тарзда, ахборот ва коммуникация технологиялари давлатнинг кучини, суверенитетини ва мақсадларига эришиш учун рақамли технологиялардан фойдаланиш қобилиятини мустаҳкамлашнинг стратегик устунига айланади.

Ниҳоят, ушбу китоб, ундан олдинги китоблар билан бир қаторда, Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилаётганларнинг нақадар жиддий ва фидойи эканлигини, уларнинг сиёсий ва фикрий қарашларининг равшанлигини ва давлатнинг турли ишларини бошқариш учун лозим бўлган амалий тасаввурларни ишлаб чиқишга нақадар чанқоқлигини таъкидлайди. Шунингдек, китоб бу йигитларнинг замонавий масалаларнинг батафсил муолажаларини тақдим қилиш, Исломнинг ҳаёт ва давлат ишларини тартибга солишга қодирлигини намойиш этиш орқали Уммат орасида ушбу лойиҳага нисбатан жамоатчилик фикрини пайдо қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари қатъий эканини урғулайди. Бундан ташқари, ушбу саъй-ҳаракатлар айни исломий лойиҳа ўзида мужассам этган онг ва ихлосни ҳамда унинг қувватловчилари чинакам суверен давлат қуришга тортадиган фикрий-сиёсий қарашга эга эканликларини очиб беради. Бу Давлат эса Исломий рисолатни инсоният, жамият ва давлат муаммоларини ҳал қилувчи цивилизацион лойиҳа сифатида кўтаради ва тарқатади. Тавфиқ Аллоҳдандир ва биз Унгагина суянамиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button