Америка ўзидан ёрдам сўраган Саудия режимидан юз ўгирди!

Америка ўзидан ёрдам сўраган Саудия режимидан юз ўгирди!
Америка президенти Трамп 12 сентябрь, шанба куни Ирландияга қилган сафари чоғида: «Ҳусийлар АҚШдан Яманга аралашмасликни сўрашди», – деди. У сўзида давом этиб: «Биз музокаралар ўтказдик… Ҳусийлар биз билан боғланишди, улар биз билан уришишни ҳам, бизнинг уларга ҳужум қилишимизни ҳам хоҳлашмайди», – дея қўшимча қилди. Шунингдек, у: «Минтақада ҳамма нарса яхши ва аъло даражада бўлади», деди ҳамда Ибн Салмон билан гаплашганини айтиб, уни «дўст» дея таърифлади.
Бироқ икки манбанинг 11 сентябрь, жума куни бунга зид равишда «Ройтерс» агентлигига билдиришича, Сауд Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Ибн Салмон 10 сентябрь, пайшанба куни ҳусийларга қарши курашда ҳарбий ёрдам сўраш мақсадида Трамп билан телефон орқали камида икки марта мулоқот қилган. Ҳар икки манбанинг таъкидлашича, Вашингтон охир-оқибат Ар-Риёдга ҳозирги пайтда тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларга киришишни ният қилмаганини, бироқ разведка маълумотларини ўртоқлашиш ва нишонларни аниқлаш орқали кўмак кўрсатишини маълум қилган.
Ўз исмини ошкор этмасликни сўраган Оқ уй маъмуриятининг юқори мартабали мулозими Вашингтон Саудия Арабистони ва Яман ҳукумати билан мунтазам мулоқот олиб бораётганини билдирди. (Би-Би-Си Арабча).
Изоҳ:
Саудия Арабистонининг Америкадан бундай ёрдам сўраши Яман жанубидаги унга тобе кучларнинг ҳусий қўшинларига бас кела олмай қолганидан сўнг содир бўлди. Ҳусий қўшинлари ўтган ҳафта ва шанба кунлари кутилмаганда ҳужум уюштириб, Бобул-Мандаб ҳудудини, Қизил денгизга қараган Яманнинг ғарбий соҳилини ва бўғоздаги айрим кичик оролларни ўз назоратига олишди. Бу Осиё ва Африкани Европа билан боғлайдиган муҳим стратегик сув йўлидаги денгиз ҳаракатининг тақдири борасида жиддий хавотирларни келтириб чиқарди ҳамда Саудия Арабистонининг нефть экспортига таҳдид солувчи кутилмаган, кескин қадам бўлди.
Одатдагидек, Америка ўз малайларини ташлаб қўйди ва миллиардлаб долларлар тўлаётганига қарамай, уларни ҳимоя қилиш учун аралашмади. Бунда Америкага суянганлар яхши англаб етиши лозим бўлган катта ибрат бор. Бошқача айтганда, Америкага таяниш уларни қулашдан ҳам, очиқ-ойдин зарардан ҳам қутқара олмайди.
Бу ҳолат сунъий режимларнинг, хусусан, Кўрфаз минтақасидаги режимларнинг ажаллари яқинлашиб, йўқ бўлиш босқичига келиб қолганини билдиради. Ислом Уммати шуни яхши тушуниб етмоғи лозимки, бу малай ҳукмдорлар Умматни қуршаб олган сон-саноқсиз хатарлардан ҳимоя қилмайди, ҳозирда Исломий мабдаий альтернатив уларнинг ўрнини босишга тайёр турибди, хўжайинлари улардан юз ўгираётган бир пайтда уларнинг қулашига Ислом Уммати заррача афсус қилмайди.
Аҳмад Ал-Хатваний




