Машинасозлик саноатини тиклаш – мустамлакачи давлатларга қарамликни кесувчи шаръий вожибдир

МАШИНАСОЗЛИК САНОАТИНИ ТИКЛАШ – МУСТАМЛАКАЧИ ДАВЛАТЛАРГА ҚАРАМЛИКНИ КЕСУВЧИ ШАРЪИЙ ВОЖИБДИР
Мусъаб Умайр – Покистон
2026 йил 5 июнь куни Покистоннинг «Ал-Фажр» газетаси навбатдаги машъум хабарни тарқатди: «Давлат банкининг хорижий валюта захиралари жорий молия йили учун 18 миллиард долларлик маррага яқинлашмоқда, бироқ савдо дефицитининг (ташқи савдодаги салбий фарқ) тобора кенгайиши мавжуд захиралар ва чет элдан келаётган пул ўтказмаларини ютиб юбориш билан таҳдид қилмоқда».
Покистонда савдо дефицити муаммоси – кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолган дард эмас. Бу ўнлаб йиллардан бери бюджет муҳокамаларининг «доимий меҳмони» бўлиб келаётган сурункали хасталикдир. Покистон ташкил топган кунидан буён импорт харажатлари экспорт даромадларини «жонвордек» еб битиради. Ҳар галги ҳукуматлар савдо дефицитини бюджет тақчиллигининг асосий сабабчиси қилиб кўрсатишади-да, ушбу «чоҳ»ни тўлдириш учун янада кўпроқ қарз гирдобига ботишади. Сўнгра, халқаро судхўрлар олдидаги қарз мажбуриятларини бажариш учун халқнинг бўйнига солиқлар занжирини уришади. Бу дўзахий занжир фақат бир нарсага – олинган кредитларнинг фоизини (рибосини) тўлашга хизмат қилади, холос.
Аслида, Покистонда ҳукумат жилови кимнинг қўлида бўлишидан қатъий назар – хоҳ у фуқаролик маъмурияти бўлсин, хоҳ ҳарбий диктатура ёки уларнинг «дурагай» кўриниши бўлсин – манзара ўзгармайди: савдо дефицити доимий, қарзлар муттасил ўсиб борувчи, солиқлар эса халқни бўғаверади. Йил сайин азоб кучаяди, одамлар нажот истаб юртини тарк этади. Бироқ, оммавий ҳижрат бутун бир Уммат учун ечим эмас. Покистондаги мавжуд капиталистик тизим остида бу «қонли доира»дан чиқиш йўқлиги кундек равшан. Шунга қарамай, бу боши берк кўча мусулмонларни ўйлантириб, уларни нажот йўлини излашга мажбур қилмоқда. Бу машъум ҳалқани парчалаш учун эса воқеликка капиталист экспертларнинг кўзойнаги билан эмас, балки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ҳукмлари ва сиёсий ирода нуқтаи назаридан қараш лозим.
Шаръий ҳукмлар татбиқ қилиниши лозим бўлган воқеликни синчиклаб таҳлил қилсак, Покистон давлат банкининг рақамлари саноатдаги сурункали ва стратегик нуқсонни фош этади. 2025 молия йилида импорт харажатлари 58,7 миллиард долларни ташкил этган бўлса, экспорт бор-йўғи 31,4 миллиард долларга базўр етди. Фарқ – даҳшатли! Импортнинг энг катта улушини (15,9 млрд доллар) ёнилғи-энергия ресурслари ташкил этса, ундан кейинги ўринда 8,4 миллиард доллар билан «машиналар ва механик қурилмалар» ҳамда 2,16 миллиард доллар билан «транспорт воситалари» турибди. Экспортнинг «шоҳи» эса ҳамон ўша арзон хомашё ва дастлабки ишлов берилган тўқимачилик маҳсулотлари (17,4 млрд доллар) бўлиб қолмоқда.
Бу аянчли ҳолат бир қатор ташвишли саволларни ўртага ташлайди: Қандай қилиб саксон йилдан бери Покистон қишлоқ хўжалиги ҳалигача импорт машиналарига қарам бўлиб қолмоқда? Ахир бу халқ ядро қуролини яратишга қодир бўлган, дунёнинг энг ривожланган давлатларига «интеллектуал қаймоқ»ларни етказиб бераётган ақлли ва меҳнатсевар халқ-ку! Нима учун Покистоннинг тўқимачилик дастгоҳлари битта эҳтиёт қисм ишдан чиқса, Ғарбнинг оғзига қараб тўхтаб қолади? Нима учун ўз тупроғида ноёб металлар ва энергия манбалари бўла туриб, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун мустамлакачиларнинг техникасига муҳтож?
Бу саволларнинг жавоби битта ва у жуда ваҳимали: Покистон иқтисодиётида ўнлаб йиллардан бери машинасозлик саноатининг йўқлиги – тизимли ва мақсадли равишда амалга оширилаётган жиноятдир. Машинасозлик – бу шунчаки завод эмас, балки машиналарни ишлаб чиқарувчи «таянч саноат»дир. У бўлмаса, иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари – худди юраги бўлмаган тана каби – доимо ташқаридан бериладиган «сунъий нафас»га (импортга) боғланиб қолаверади.
Машинасозликнинг йўқлиги – тасодиф эмас, балки иқтисодий мустамлакачиликнинг энг жирканч режасидир. Мустамлакачи кучлар (АҚШ, Хитой, Россия ёки Европа) ишлаб чиқариш воситаларини фақат ўз қўлларида сақлаб туришга ҳаракат қилишади. Улар учун Учинчи дунё, хусусан, Ислом Уммати – фақат арзон хомашё базаси ва ўзларининг қимматбаҳо маҳсулотларини сотадиган улкан истеъмол бозоридир. Шу боис, Америка машиналарига қарамликдан қутулиб, Хитой техникасига ёпишиш – чоҳдан чиқиб, чуқурга қулаш билан баробар. Бу ҳеч қачон мустақил ва қудратли иқтисодиётни барпо этмайди. Покистон, Миср ёки бошқа Мусулмон юртларидаги аҳвол бир хил – барчаси мустамлакачилик занжири билан боғланган.
Бу иқтисодий қафас Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки томонидан ишлаб чиқилган «ривожланиш моделлари» орқали бошқарилади. Бу моделлар Мусулмон юртларида йўллар, портлар ва омборлар қуришга рухсат беради, чунки булар хомашёни четга тезроқ ташиб кетиш ва тайёр импорт товарларини ичкарига осонроқ киритиш учун керак. Аммо улар ҳеч қачон ҳақиқий мустақиллик калити бўлган «машинасозлик ва оғир саноат»ни қуришга йўл қўйишмайди. Чунки ўз машинасига эга бўлган давлат ўз ресурсларини ўзи қазиб олади, ўз мудофаа тизимини ўзи қуради ва ҳеч кимга бош эгмайди.
Покистондаги хоин ҳукмдорлар Ғарб экспертларининг кўрсатмаларини сўзсиз бажариб, юртни жарликка етаклашда давом этишмоқда. ХВЖнинг 2026 йилги ҳисоботларига кўра, федерал ҳукуматнинг солиқ тушумлари бўйича мақсадлари 2002 йилдагидан 27 баравар ошиб кетган. Яъни саноат ўсиши ўрнига халқнинг қонини сўриш – тизимнинг асосий мақсадига айланган.
Яқин келажакда, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг изни ила, Халифалик Давлатида татбиқ этилажак шаръий ҳукмлар юқорида зикр этилган иқтисодий боши берк кўчаларга мукаммал ва изчил муолажа тақдим этади. Бу ҳукмлар Мусулмонлар учун мустамлакачилик ботқоғидан қутулишнинг ягона нажот йўлидир. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу ечимлар шунчаки назарий қарашлар ёки иқтисодий моделлар ичидаги навбатдаги вариант эмас, балки бутун инсоният Холиқининг амр ва қайтариқларидир. Уларга итоат этиш — Иймон ақидасидан суғорилган сиёсий ирода, зийраклик ва қатъиятни талаб қилади. Бу илоҳий низом машинасозлик саноатининг йўқлиги ва уни молиялаштириш муаммосини таг-туби билан ҳал қилади.
Биринчидан: Машинасозлик саноатини барпо этиш – стратегик фарз
Бу — зоҳирий, эҳтимолий ва яширин душманлар устидан моддий устунликни сақлаб қолиш йўлидаги шаръий бурчдир. Аллоҳ Таоло Анфол сураси, 60-оятида шундай буюради:
وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا ٱسۡتَطَعۡتُم مِّن قُوَّةٖ وَمِن رِّبَاطِ ٱلۡخَيۡلِ تُرۡهِبُونَ بِهِۦ عَدُوَّ ٱللَّهِ وَعَدُوَّكُمۡ
«Ва уларга қарши қўлингиздан келган барча куч-қувватни ва отларни боғлаб туринглар, бу билан Аллоҳнинг душмани ва ўз душманларингизни қўрқитасизлар…».
Саноатнинг чўққиси ҳарбий саноатдир ва айнан у иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини олдинга бошлайдиган инновациялар ўчоғи ҳисобланади. Шунингдек, мустамлакачиларга қарамлик зарарини даф этиш ҳам вожибдир. Расулуллоҳ ﷺ: «Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ», деганлар. Ва яна: «Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади, ким қийнаса, Аллоҳ уни қийнайди», деганлар. Бутун Ислом олами Ғарб техникасига боғланиб қолгани сабабли улкан сиёсий ва иқтисодий талофатлар кўрмоқда. Рошид Халифалик бор имкониятини кучли машинасозлик базасини қуришга сафарбар этади. Шаръий даромадларга таяниш ва ҳаром харажатларни (судхўрлик тўловларини) тўхтатиш орқали Давлат дунёдаги энг етук ақл соҳибларини, хусусан Мусулмон мутахассисларни ушбу улкан лойиҳага жалб қилади.
Иккинчидан: Рибо занжирини парчалаш
Қарзлар устига минаётган фоизлар рибодир ва уларни тўлаш қатъиян ҳаромдир. Аллоҳ Таоло Бақара сурасининг 278-оятида буюрди:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَذَرُواْ مَا بَقِيَ مِنَ ٱلرِّبَوٰٓاْ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан тақво қилинг ва агар мўмин бўлсангиз, рибонинг сарқитини тарк қилинг!». Ва ўша сурани кейинги оятида Аллоҳ таоло:
فَإِن لَّمۡ تَفۡعَلُواْ فَأۡذَنُواْ بِحَرۡبٖ مِّنَ ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦۖ وَإِن تُبۡتُمۡ فَلَكُمۡ رُءُوسُ أَمۡوَٰلِكُمۡ لَا تَظۡلِمُونَ وَلَا تُظۡلَمُونَ
«Агар қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расулидан сизга қарши уруш эълон қилинганини билинг. Агар тавба қилсангиз, сизга ўз сармоянгиз бор, зулм ҳам қилмайсиз, зулмга ҳам учрамайсиз» деди. Ҳозирги воқелик шундаки, мусулмон давлатлари даромадларининг аксарияти рибо фоизлари ва кредитлар учун жарималарни тўлашга сарфланади. 2025 молия йилида умумий харажатлар 21,5 миллиард рупийни ташкил этган бўлса, федерал рибо фоизлари тўловлари 15,7 миллиард рупийни ташкил этган. Рибо фоизлари тўловлари 2022 молия йилидан 2025 молия йилигача 80,4% га ошган. Рибо — иқтисодиёт танасини ичидан кемирадиган ва уни мустақилликдан маҳрум этадиган оғир жароҳатдир.
Учинчидан: Фоизсиз қарзларни тўлаш: Қарздорликни бартараф этишнинг тўғри йўли – Покистонни тугамас рибо қарзлари ботқоғига ботирган даврда мамлакатни бошқаришда иштирок этган коррупциялашган ҳукмдорлар ва амалдорларни жавобгарликка тортишдир. Ислом шариатида Пайғамбар ﷺ волийлар ва ишчиларнинг даромадларини ҳисобга олар эдилар. У зот ﷺ шундай деганлар: «Кимни бирон ишга тайинласагу, маошини берсаг, у бундан кейин олган нарса хиёнатдир». Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу амалдорларнинг мол-мулкини тайинлангунларига қадар ва ваколатлари тугаганидан кейин ҳисоблаб, уларда асоссиз топилган ортиқча нарсаларни олиб қўяр эдилар ва Байтулмолга топширар эдилар.
Тўртинчидан: Умматга зарар келтирувчи шартли янги қарзларни рад этиш: Қарзлар мустамлакачилик тараққиёт моделига асосланган шартлар билан келади. Бу эса чет эл кучларига қарамликни сақлаб қолади. Пайғамбар ﷺ: «Исломда на зарар бериш, на зарар кўриш бор», деганлар. Шу сабабли, Халифалик Лондон ёки Париж клублари каби ташкилотлардан қарз олмайди ва қарамликнинг бузғунчи доирасини тугатади.
Бешинчидан: Шаръий даромадларга таяниш: Жумладан: ўлжалар, закот, хирож, конлардаги хумс, давлат мулки бўлган машинасозлик саноати, кофирлардан олинадиган божхона тўловлари, минераллар ва энергия манбаларидан келадиган даромадлар, меросхўрсиз қолган мерос маблағлари, коррупциялашганлардан қайтариб олинган маблағлар, жарималар ва эҳтиёж туғилганда бойлардан олинадиган вақтинчалик солиқлар. Халифалик Ислом билан уруш ҳолатида бўлмаган давлатлар билан ташқи бозорларни кенгайтиради. Шунингдек, рибосиз, келишилган юқори кечиктирилган нархда ишлаб чиқариш учун зарур машина ва материалларни импорт қилиш бўйича келишувлар тузиши мумкин.
Олтинчидан: Энергетика ва минераллар сектори учун умумий мулкдан маблағ ажратиш: Пайғамбар ﷺ: «Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда», деганлар. «Олов» сўзи ёқилғи маъносида бўлиб, саноат ва машиналарда ишлатиладиган барча энергия турларини ўз ичига олади. Буларнинг барчаси умумий мулкка киради. Бу хусусий мулк эмас, унинг фойдаси компания эгаларига берилмайди. Шунингдек, бу давлат мулки ҳам эмас, уни давлат хоҳлаганича сарфлай олмайди. Бу умумий мулк бўлиб, уни Халифалик бошқаради ва фойдасини Мусулмонлар оммаси эҳтиёжларига сарфлайди. Мусулмон юртларининг бирлашиши ресурсларни жамлашга ва саноат инқилоби учун кучли туртки бўлади.
Еттинчидан: Ташқи савдони олтин ва кумуш асосида қайта йўлга қўйиш ва долларнинг ҳукмронлигини тугатиш: Пайғамбар ﷺ олтин ва кумушни нақд пул воситаси деб белгиладилар. Барча муомалалар ушбу мезонга асосланар эди. Замонавий бирликлар бўйича: 1 динор = 4.25 грамм олтин, 1 дирҳам = 2.975 грамм кумуш. Ушбу тизимда бир давлат валютаси бошқасига боғланган инқирозлар бўлмаган. Доллар дунёда ҳукмрон валютага айланганидан буён Америка иқтисодиётидаги тебраниш бошқа давлатларга ҳалокатли зарба беради, чунки захиралар қийматсиз қоғоз доллар билан қопланган. Халифалик долларнинг зулмкор ҳукмронлигига чек қўяди ва халқаро савдода олтин стандартига қайтишга етакчилик қилади.
Покистон ҳукмдорлари ҳар бир бюджетда қашшоқликни камайтриш ҳақида гапирадилар, бироқ уларнинг хатти-ҳаракатлари қашшоқлик ва қарзни кўпайтиради. Покистон ҳарбий куч, қишлоқ хўжалиги, инсон ресурслари ва минерал хазиналар бўйича дунёдаги энг кучли давлатлардан бири бўлса-да, ҳукмдорлар мавжуд иқтисодий мустамлакачиликдан манфаатдордирлар. Улар коррупция орқали улкан бойликлар тўплайдилар ва ҳеч қачон ҳақиқий ўзгариш олиб келмайдилар.
Ўзгариш ўз қўлимизда, динимиз орқали бўлиши керак. Бизга янги тизим, янги Конституция ва янги раҳбарият керак. Биз иккинчи Рошид Халифалик Конституциясини қайта тиклашга интилишимиз лозим. Малакали раҳбарият эса Ҳизб ут-Таҳрир раҳбариятидир, у Ислом оламининг турли бурчакларида салоҳиятли шаръий сиёсатчилар авлодларини тайёрлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қасос сурасининг, 77-оятида шундай марҳамат қилади:
وَٱبۡتَغِ فِيمَآ ءَاتَىٰكَ ٱللَّهُ ٱلدَّارَ ٱلۡأٓخِرَةَۖ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ ٱلدُّنۡيَاۖ وَأَحۡسِن كَمَآ أَحۡسَنَ ٱللَّهُ إِلَيۡكَۖ وَلَا تَبۡغِ ٱلۡفَسَادَ فِي ٱلۡأَرۡضِۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُفۡسِدِينَ٧٧
«Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин ва дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилганидек, сен ҳам эҳсон қил ва ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни севмас».
Ал-ваъй журналининг 481-сонидан олинди




