Мақолалар

АҚШнинг «юмшоқ зарбаси»: Нима учун Қозоғистон сионистлар раҳбарини қабул қилди?

АҚШнинг «юмшоқ зарбаси»: Нима учун Қозоғистон сионистлар раҳбарини қабул қилди?

(Исроил) президенти Ицхак Герцогнинг Қозоғистонга уюштирган ташрифи йирик геосиёсий қадам сифатида баҳоланмоқда. Бу ташриф АҚШ ва яҳудий вужудининг Марказий Осиё минтақасига нисбатан манфаатларини очиқ кўрсатиб турибди. Қозоғистон ушбу алоқаларни Тўқаевнинг «кўп векторли сиёсати»нинг маҳсули сифатида талқин қилди. Мамлакат ЕОИИ ва КХШТ орқали Россиянинг таъсир доирасида қолаётгандек кўринса-да, айни пайтда АҚШ малайи — яҳудий вужудининг жиноятчи раҳбарини «юмшоқ қўл» сифатида ҳеч бир тўсиқсиз қарши олмоқда. Бу қадам Қозоғистоннинг «Иброҳим келишувлари»га қўшилиш нияти қатъий эканини тасдиқлайди.

Россия назарида Марказий Осиё унинг «орқа ҳовлиси» ҳисобланади. Мазкур муносабатлар эса айнан ўша «орқа ҳовли»га берилган қаттиқ зарба сифатида қабул қилинмоқда. Бу воқеа Марказий Осиёда ҳам Россия таъсири ягона ва ўзгармас эмаслигини кўрсатмоқда. Остона Кремлдан ижозат сўраб ўтирмасдан, алоқаларни диверсификация қилишга, сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, киберхавфсизлик ва энергетика тармоқларига (Исроил) технологияларини жалб этиш мумкинлигини исботлашга уринмоқда. Бироқ энг асосий масала — Қозоғистон ҳукумати ўз мамлакатидаги ва бутун дунёдаги мусулмонларнинг фикрини назарга илмаётганидир. Ваҳоланки, сионистлар бутун дунёдаги мусулмон жамияти назарида АҚШнинг инсониятга қарши содир этаётган ёвузликлар тимсоли сифатида қабул қилинмоқда.

Ушбу ташриф Хитой учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки Пекин Қозоғистонни «Бир макон, бир йўл» лойиҳасининг асосий транзит маркази деб билади. Шу боис, (Исроил) билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Middle Corridor (Марказий коридор) лойиҳасини ривожлантириш, амалда анъанавий рус-хитой йўналишларига муқобил йўл яратишга бўлган ҳаракат сифатида баҳоланмоқда. Логистика ва инфратузилма тармоғидаги (Исроил)нинг имкониятлари гўёки Остонанинг Пекинга бўлган ҳаддан ташқари қарамлигини камайтиришга кўмак бериши айтилмоқда. Эрон билан чуқур алоқаларга эга бўлган Хитой учун эса Қозоғистоннинг (Исроил) билан бундай яқинлашуви ўзининг стратегик майдонида юз бераётган кўнгилсиз омил сифатида қабул қилинади.

Ушбу воқеалар жараёнида мусулмон жамиятининг муносабатини алоҳида қайд этиб ўтиш зарур. Ғазода шафқатсизларча давом этаётган қирғинлар, шунингдек, Эрон билан боғлиқ сўнгги кескинликлар фонида мазкур ташриф мусулмон аҳолисининг норозилик кайфиятини жунбушга келтирмоқда. Қозоғистон ижтимоий тармоқларида бу ҳолат «Фаластин ҳаққига хиёнат», «сионистларни қучоқ очиб кутиб олиш» ва мусулмонларнинг қайғу-аламларига нисбатан бефарқ қараш сифатида очиқчасига қораланмоқда. Нафақат оддий мусулмонлар, балки имомлар ва қозоқ жамиятининг ёшлари ҳам ушбу воқеани маънавий инқироз ва фитна ўлароқ қабул қилмоқдалар.

Айни дамда, Қозоғистон ҳукумати мусулмонларнинг фикри билан ҳеч қачон ҳисоблашмаганини англаб етиш лозим. Бундан ташқари, Қозоғистон расмийлари мусулмонларни жиноий таъқиб қилишни ва Исломнинг ҳаётдаги ҳар қандай кўринишларини чеклашни изчил давом эттирмоқда. Бу ҳолат рўмол ўрашга бўлган тақиқлардан тортиб, динига содиқ мусулмонларга берилаётган узоқ муддатли қамоқ жазоларигача ўз аксини топмоқда. Қозоғистон ҳукумати ҳар қандай норозилик кўринишидаги фаолликни қаттиқ назорат остига олади. Шу сабабли, ҳатто якка тартибдаги пикетлар билан ҳам халқ ўз норозилигини ифодалаётгани кузатилмайди. Одамлар ўз фикрларини асосан онлайн маконларда ифодалашга мажбур бўлмоқдалар. Шунга қарамай, жамият Ғазо ва Эрон атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатмоқда ва халқнинг ички эътирози исталган лаҳзада портлаши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, Герцогнинг ташрифи — АҚШ ва сионистларга хос бўлган прагматик қадамдир. Бу Эрон, Россия ва Хитой каби адоватли кучлар қуршовида қолган бир шароитда, нейтрал ёки сионистик сиёсатни қўллаб-қувватловчи давлатлар билан ҳамкорлик қилишга бўлган интилишдир. Қозоғистон эса бир вақтнинг ўзида бир нечта майдонда ўйин юритиб, Россия ва Хитойга бўлган қарамликни юмшатишга ҳамда Ғарб ва Яқин Шарқдан қўшимча имкониятлар олишга умид қилмоқда. (Исроил) учун эса бу ўйланмаган қадам бўлиб, у бундай қадам орқали ҳатто стратегик бўлмаган давлатлар томонидан кўрсатиладиган ҳар қандай дастакка муҳтож эканини намоён этмоқда. (Исроил) айнан мана шундай чоралар орқали яккаланиб қолишдан халос бўлишни умид қилмоқда. Москва ва Пекин учун эса бу ҳолат уларнинг анъанавий таъсир доирасида рақобат кучаяётганидан ва итоаткорлик тобора сусайиб бораётганидан дарак берувчи муҳим сигнал ҳисобланади.

Ҳужжат Жамиа

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button