Жаннат боғлари

Расулуллоҳ ﷺга холис ёндошганлардан айримларининг сўзлари

Расулуллоҳ га холис ёндошганлардан айримларининг сўзлари

  • Майкл Харт: фалакиёт ва риёзиёт олими ва «Барҳаёт юз киши» китобини тузган тарихчи. У китобда тарихда башариятга энг кўп таъсири ўтган кишилар ҳақида баҳс юритган ва шундай деган:

«Башариятга энг кўп таъсир кўрсатган кишилар рўйхатининг би­ринчи ўрнига Муҳаммадни танлаганим баъзи бир ўқувчила­римни ҳайрон қолдириши мумкин, айримлари эътироз билдириши ҳам мум­кин. Лекин у тарихда диний ва дунёвий соҳанинг ҳар би­рида аниқ зафар қучган ягона киши бўлган» (Барҳаёт юз киши 33 саҳифадан).

  • Жулpц Масерман: америкалик руҳий таҳлилчи ва Чикаго уни­верситети профессори: Оламда лидер-етакчини танлаб олиш учун учта шарт ишлаб чиққан:

1 – Лидерда етакчилик учун соғлом тузилиш тўлиқ топилиши ке­рак.

2 – Лидер ўз халқини эътиқодлардан иборат бир мажмуа билан таъминлаши керак.

3 – Лидер ўз халқини шундай ижтимоий низом билан таъминлаши керакки, инсонлар унда хавфсизлик ва осудаликни ҳис қилиб турсин. У айтди:

«Асрлар оша бу учта ишнинг барчасини ўзида мужассам этган киши энг буюк лидер  Муҳаммад бўлса керак».

  • Ла Мартин: машҳур француз шоири. У «Турклар тарихи» кито­бида буюк лидер учун учта объектив ўлчовни келтирган: 1 – ғоят буюклик, 2 – воситаларнинг камлиги, 3 – ёрқин натижалар. Ундан кейин қўйидагиларни хулоса қилган:

«Файласуф, хатиб, пайғамбар, жангчи, ботил фикрларни яксон қи­лувчи, ақлоний эътиқодларни ҳамда бутларсиз ва суратларсиз ибо­датни тирилтирувчи, 20та дунёвий империя ва ягона руҳий им­перия асосчиси… бу Муҳаммаддир. Башар буюклиги қиёс қилина­диган барча ўлчовларни эътиборга олган ҳолда ҳақли савол туғи­лади: ундан буюкроқ бирор инсон топилармикин?».

  • Поп Мишон саййидимиз Муҳаммад ﷺ ҳақида шундай дейди:

«Масиҳийларнинг муомала қилиш руҳи ва гўзал муомала фази­лат­ларини мусулмонлардан қабул қилишлари ачинарли. Бу икка­ласи халқ­лар ва миллатлар наздида меҳр-шафқат ва мурувватнинг энг муқаддас саналган асосларидир. Буларнинг барчаси пайғам­барлари Муҳаммад таълимлари туфайлидир».

  • Морис Букай: машҳур француз табиби. У саййидимиз Муҳам­мад ﷺ ҳақида шундай дейди:

«Қуръон дунёнинг илмий даражасидан ҳам, кейинги даврлар­даги олимларнинг илмий даражасидан ҳам, илм-маърифат даври бўлмиш йигирманчи асрдаги ривожланган илмий даражадан ҳам устундир. Бу нарса саводсиз кишидан содир бўлиши мумкин эмас. Бу Муҳаммад­нинг ҳақиқий пайғамбар эканлигига ва у ваҳий ту­ширилган пайғам­бар эканига далолат беради».

  • Густав Лебон ўзининг «араб ҳазорати» китобида ёзади:

«Шубҳа йўқки, Муҳаммад араб юртларида шундай натижаларга эришди-ки, Исломдан олдинги яҳудий ва насроий динлари ҳам у эришган нарсага эришаолмади. Шунинг учун Муҳаммаднинг араб­лар устидаги фазлининг чек-чегарасини кўрмаймиз».

  • Карлейл: ёзувчи ва жаҳонда машҳур муфаккир. Ҳозирги барча тилларга таржима қилинган «Қаҳрамонлар» китобида шун­дай ёзади: «Шу аср фарзандларидан маданиятли ҳар қандай ин­соннинг: Ислом дини ёлғон, Муҳаммад ҳақ бўлмаган, дегувчилар­нинг фикрига қулоқ солиши шармандаликдир. Дарҳақиқат, бизга бундай аҳмоқона шар­мандали иддиоларга қарши курашиш пайти келди. Негаки, бу пайғам­бар даъват қилган рисолат асрлар даво­мида миллионлаган инсонларга нур таратувчи машъалага айланди. Шундай бўлгач, шу асосда милли­онлаган кишилар ҳаёт кечириб, вафот қилган бу рисолат ёлғончининг ёлғони ёки алдоқчининг найранги бўлиши ақлга тўғри келадими?… У бажарган рисолат фақат ҳақ ва рост, унинг сўзи ҳам албатта ҳақ ва рост ва унинг ўзи эса бутун оламга зиё таратган ёрқин юлдуздир, хо­лос…».
  • Маҳатма Ганди: ҳинд донишманди. У шундай деган: «Мил-лион­лаган башар қалбларини шак-шубҳасиз забт этиб турган мана бу ки­шининг сифатларини билмоқчи бўлдим. Ислом ўз мав­қеини эгал­лашда қилич асосий восита бўлмаганига, аксинча, Пайғамбар­нинг из­чиллиги, ваъдага вафодорлиги билан, ўз дўстлари ва из­дошларига фидокорлиги ва ихлоси билан, ўз Раб­биси ва рисола­тига мутлақ ишончи билан бирга оддийлиги орқали бўлганига тўла ишонч ҳосил қилдим».

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button