Ғарибларга Тубо жаннати бўлсин!

Ғарибларга Тубо жаннати бўлсин!
Имом Муслим ўз саҳиҳида Саҳл ибн Саъд Соидий розияллоҳу анҳудан Набий ﷺнинг шундай деганларини ривоят қилди:
«بَدَأَ الإِسْلاَمُ غَرِيبًا وَسَيَعُودُ غَرِيبًا كَمَا بَدَأَ، فَطُوبَى لِلْغُرَبَاءِ، قِيلَ: مَنْ هُمْ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: الَّذِينَ يُصْلِحُونَ إِذَا فَسَدَ النَّاسُ»
«Ислом Ғариб бўлиб бошланди, яна худди бошланганидек, Ғарибликка қайтади, Ғарибларга тубо (жаннат) бўлсин», дедилар. «Улар кимлар, эй Расулуллоҳ?», деб сўралди. «Одамлар бузилиб кетган пайтда ўнглайдиган кишилар», деб жавоб бердилар».
Дарҳақиқат Ислом Расулуллоҳ ﷺ ва у кишига иймон келтирган ва эргашган саҳобалари билан ғариб ҳолда бошланди. Зеро улар фикрлари, фикр юритишлари ва ҳаёт тарзлари билан ғариб эдилар. Улар жамият назарида ғариб эдилар, жамият уларни таҳқирлаши ва истеҳзо билан масхаралаши сабабли ғариб эдилар. Улар ўз аҳллари, яқин кишилари, қариндош-уруғлари ўртасида ғариб эдилар. Улар жамиятнинг назарида ва уларга ёрдам бериши борасида ғариб эдилар. Алвон-алвон азобларга йўлиққан, жуда камдан-кам одам ҳимоя қилган ғариб эдилар. Улар узоқ йиллар Бани Толиб дарасида қамалда қолган, олди-сотди ҳам, қуда-андачилик ҳам қилинмаган, ҳатто дарахт баргларини ейишга мажбур бўлган, жон тоқат қилолмайдиган аҳволга тушиб қолган ғариб эдилар!!
Дарҳақиқат Ислом олий чўққиларга кўтарилган ана шу нур сочувчи маёқ инсонлар билан, қалбларию ақллари ила юксакликка кўтарилган ана шу инсонлар билан, одамлар ер юзида кўникиб қолган алвон турли фасоддан жирканиб юксакликка кўтарилган ана шу инсонлар билан ғариб ҳолда бошланди. Ислом фақат Раббилари Жалла Жалолуҳугагина ибодат қилишдан бошқа убудият маъносини билмайдиган ана шу саййидлар билан бошланди. Ислом ана шу иймонли гуруҳ билан бошланди ва баланд тоғлар ҳам кўтаролмайдиган машаққатли босқичдан кейин Аллоҳ Таолонинг нусрати ва ёрдами ила бутун ер юзини ўз зиёси ва иссиғи билан тўлғазадиган ва алвон турли зулм, залолат, тойилишни башар ақлларидан ўчириб ташлайдиган порлоқ нур сочувчи қуёш билан ниҳояланди!!
Бу сабр Аллоҳ Азза ва Жалланинг Китоби ва Расули ﷺнинг Суннати билан ҳукм юритадиган давлатга эришиш билан ниҳояланди. Ер юзи илгари жабр, зулм, эгрилик, зулмат ва залолатга тўлган бўлса, бу давлат энди уни адолат, тўғрилик, нур ва ҳидоятга тўлғазди!!
Дарҳақиқат Ислом ана шу саййид, аброрлар (тақволи инсонлар) билан бошланди. Мана энди у яна бир бор ҳаётга қайтмоқда! Ислом Расулуллоҳ ﷺнинг саҳобалари билан, қиёматгача халқларнинг энг яхшиси бўлиб қоладиган ана шу инсонлар билан бошланди. Бугун эса у Расулуллоҳ ﷺнинг аҳибболари (у кишига муҳаббатли инсонлар) билан ҳаётга қайтмоқда. Расулуллоҳ ﷺнинг ҳақ устида турган бу аҳибболари қалбларидан мустаҳкам ўрин олган иймондан ҳамда ақлларию фикрларини тўлғазган қаноатдан ўзга ёрдамчи топмаётган инсонлардир!!
Ана шу нур сочувчи олий маёқлар орасида бир буюк маёқ борки, у ҳозир «сув келтирган хор-зор, кўза синдирган азиз» бўлиб қолган ер юзи бўйлаб, кофирлар фасод тарқатаётган ва даъватни кўтариб чиқувчиларга узоғу яқин одамлар хўмрайиб қараётган ер юзи бўйлаб нур таратмоқда! У ёрдам берувчи камёб бўлиб қолган, ҳаққа ёрдам ва кўмак берувчилар топилмаётган ер юзида, даъватни кўтариб чиқувчилар кофир яҳудий (энг ёвуз кимса) Каримов – унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин – югурдакларидан иборат золимлар зулми остида инграётган ер юзида нур сочаётган бир буюк маёқдир!..
Хўш ана шу қаҳрамонлар бу аччиқ воқеликка ва бу катта ёвузликка қандай қарши турдилар? Уларнинг иродаси букилдими ёки фикрларидан ва фаолият йўлларидан қайтдиларми?! Улар тилёғламалик ёки мунофиқлик қилдиларми ёки қалблари зулм ва золимларга мойил бўлдими?!
Ана шу қаҳрамонлар (рижол-ҳақиқий эркаклар) ўша қутуриб қилинган ёвуз ҳужумни шаҳид бўлиш борасида бир-бири билан мусобақалашадиган олий нафсиялар билан ва балога унинг шиддати ва қаттиқ машаққатли эканига қарамай сабр қилувчи жисму жонлар билан қарши олдилар!!
Улар қишнинг қаттиқ совуғига қарамай совуқ сув билан таҳорат олдилар, азоблаш билан таҳдид қилинишларига қарамай жамоат бўлиб намозни адо этдилар! Улар ўзлари ётган қамоқ камераларида жиноятчиларнинг қаттиқ назорати остида эканликларига қарамай ва ўлим билан ёки ўлимга олиб борувчи азоблаш билан таҳдид қилинишига қарамай ўзаро даъват ишларини муҳокама қилдилар!!
Улар маҳбус раҳм-шафқат қилишни сўраб ёки ҳизбни қоралаб ва ундан воз кечганини ёзадиган бир парча қоғозга имзо чекишни рад қилдилар. Ваҳоланки имзо чексалар эркинликка чиқишлари ва тинч яшашлари мумкин эди. Шунга қарамай буни рад этдилар. Ҳолбуки уларнинг жуда кўпчилиги ўн икки йил ва ундан ортиқ қамоқ жазосини ер юзидаги энг шафқатсиз ва энг қаттиқ шароитларда ўтамоқдалар!!
Энди улардан азоблаш остида шаҳид бўлганларига тўхталадиган бўлсак (уларнинг сони икки юздан ошиб кетди, булар исмлари маълум бўлганлари холос), улар учун дафн маросимлари ҳам уюштирилмади, аза ҳам очтирилмади ва жанозаларида минглаб одамлар ҳам қатнашмади! Чунки уларнинг кўпчилиги зулматли қамоқ камераларида қатл қилиниб, худди шундай зулматли, қоронғи тунда дафн қилиндилар. Уларнинг зулм ва зулмат жаллодлари қўлида қандай қатл қилинганлари ҳақидаги хабарларнинг тарқалишига ҳам йўл қўйилмади!! Уларнинг жанозаларига ва дафнларига ҳозир бўлган яқинлари ҳам жуда-жуда оз бўлди, улар ҳам чурқ этиб бир оғиз сўзни ҳам айтолмадилар!
Дарҳақиқат улар ҳатто ўлимлари ва шаҳид бўлишлари борасида ҳам, жанозада кўтариб борилишларида ҳам, қабрга туширилишларида ҳам ва уларга аза тутилишида ҳам ғариб бўлдилар!
Улар инсонлар ичида ғариб бўлсалар-да, бироқ уларнинг иймонини ва фидокорликларини билган кишилар наздида, қамоқ, қамоқ нозири, шафқатсиз зўравонлик, кишан, шаҳидликка олиб борадиган азоб шиддати нималигини биладиган кишилар наздида, ҳақни таниб, унинг тўғри мустақим йўлида иродаси букилмай, ҳеч кимсага тилёғламалик қилмай, ҳеч кимсанинг розилигини истамай юриб борадиган кишилар наздида буюк инсонлар ва нур сочувчи машъал, маёқдирлар!..
Ҳеч шубҳасиз улар Раббилари ҳузурида.. еру осмонлар Холиқи бўлмиш Малик Муқтадир – чексиз қудратли Подшоҳ ҳузурида энг яхшилар, аброрлар, шаҳидлардир! Уларнинг жанозасида гарчи энг сара инсонлар қатнашмаган бўлса-да, лекин инша Аллоҳ самодан тушган энг сара малоикалар иштирок этади, бу малоикалар уларни кузатиб, ҳайбатли маросимда таҳлил ва тасбиҳ айтадилар, уларнинг янграган баланд овозларини фақат осмонлар ва ер Раббисигина эшитади! Шундан сўнг малоикалар саф тортиб турадилар, уларнинг сафлари сони қанча эканлигини инсу жиндан ҳеч ким билмайди… Малоикалар қабрлар устида ҳам саф тортиб турадилар, ҳатто ер юзи уларга торлик қилиб қолади… Малоикалар қанотларини қоқиб фазони тўлғазадилар, шаҳидларни ҳар томондан ўраб оладилар… Бу буюк маросим ниҳоясига етганидан кейин малоикалар уларнинг руҳларини самога кўтариб чиқадилар… Уларни ҳар бир осмонда малоикалар кутиб олиб: бу пок инсонлар кимлар?! Самоларни тўлғазган бу хушбўй ҳид қандай ҳид?! – деб сўрайдилар. Малоикалар уларга: Булар ўша ғариблардир… Одамлар фасодга тўлиб, бузилган замондаги ғариблардир… Қабилалар аро низолардан юксак турган ғариблардир, нафслари залолат, эгриликдан юксак турган ғариблардир… Солиҳ амалларни қилган ва бошқа одамларни ҳам ислоҳ қилишга ҳаракат қилган, натижада уларнинг жонига зулм ва зулматга ўрганиб қолган, куфр, мунофиқлик, ёвузликда давом этган гуноҳкор қўллар суиқасд қилган ғариблардир!! – деб жавоб берадилар.
Шунда малоикалар еру самони тўлғазган баланд овоз билан: Тубо… уларга Тубо бўлсин, деб нидо қиладилар, сўнгра бу мушарраф гуруҳ билан биргаликда ғариблар руҳини кейинги самога кузатиб борадилар… ва ҳоказо. Шундай қилиб ҳар бир осмондан малоикалар гуруҳлари уларни кузатиб боради, то Арш соясида ўзларидан бошқа ҳеч ким бўлмайдиган бир буюк маконга етгунларича шу ҳол давом этади! Ўша буюк маконда уларга Раббилари Жалла Жалолуҳу: хуш келдингиз, хуш келдингиз, сизларга Тубо ва гўзал оқибат бўлсин!! – деб хитоб қилади ва само малоикаларига уларни энг олий иллийин жаннатларига жойлаштириб, пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар ва улардан олдин яхшилик билан ўтган инсонларга ҳамроҳ қилишни буюради!
Ерда эса улар ўлганидан кейин ҳам яхшилик билан хотирлаш тўхтамайди… Уларнинг қонлари ва тан суратлари ҳам уларнинг ҳаётлик чоғларидан ҳам кўра кўпроқ нур таратади. Улар пок, ростгўй ва яхши кишилардир. Одамлар уларни ихлосли, ростгўй, ваъдага вафо қилувчи ва сиротул мустақимда юрган кишилар сифатида биладилар. Одамлар уларни тузумлар югурдаклари бўлмиш жиноятчиларга ўхшамайдиган кишилар сифатида биладилар.
Ҳа, шундай… бу пок, тақволи ва энг яхши одамлар инсонлар ўртасида даъват бўлиб қолаверадилар. Ҳатто улар бу дунёдан узоқ бўлган бошқа дунёда бўлсалар ҳам даъват бўлиб қолаверадилар. Уларнинг покиза қонлари улардан кейинги биродарлари ва қамоқларда кишанларда сақланаётган ва унинг ташқарисидаги дўстлари зеҳнларида ёрқин, порлоқ суратда сақланиб қолаверади.
Уларнинг қонлари кейинги авлоднинг тирик томирларида оқиб уларга қатъият ва ирода бахш этаверади. Гўёки бу қонлар мана бундай деяётгандек бўлади:
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
– ”Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган ҳақиқий эркаклар бордир. Бас улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яҳни шаҳид бўлди), улардан айримлари эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ“. [33:23]
Эй буюк одамлар, сизлар бу пок, ҳаққоний даъватнинг ҳақиқий йўл бошловчисисизлар. Сизлар тананинг бошқа қисмларига қатъият ва матонат бахш этувчи қувват ва жўшқинлик томирларидирсизлар. Сизлар қувват ва намунадирсизлар. Ҳатто сизлар қамоқда ётганингизда ҳам биродарларингиз сизларга тақдирлаш ва хайрли назар билан қарайдилар. Зеро ғалаба сабр биландир. Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир… Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир!..
Албатта сизлар, яхши салафларнинг яхши халаф (ўринбосар)ларидирсизлар. Шундай салафларки улар Пайғамбаримизнинг саҳобалари, тақво эгалари, даъватни олиб чиқувчилар ва хусусан бу даъватни етакчилари. Сизлар шайх Тақийюддиннинг халафларисизлар. У киши даъват ва даъватни кўтариб чиқувчиларга азият етказадиган бирор сўзни айтишдан кўра сабрни афзал кўрди. Гарчи бу азоблаш ўлимга олиб борса ҳам, азоблаш сабабли қўли шол бўлиб қолса ҳам сабрида давом этди. У киши: «Мен даволашни яхши кўрадиган бир қари кишиман» дейишдан нарига ўтмади. У бу гапи билан умматни даволашни қасд қилган эди. Албатта сизлар ғариб яшаган, ғариб ҳолатда ўлган ва ўлган пайтида одамлар уни эсга ҳам олмаган шайх Тақийюддиннинг энг яхши халафларисизлар. Ваҳоланки у киши Аллоҳ ҳар юз йилнинг бошида шу умматга динини янгилаш учун юборган мужаддид эдилар.
Сизлар у кишининг шогирди ва ўринбосари шайх Абдулқадимнинг халафларисизлар, у киши ҳам устозининг йўлидан юрди. У кишини қамоқлар, турли азоблар ҳам – қанчалик қаттиқ ва узун бўлмасин – бу йўлдан қайтара олмади. У киши ҳам устози каби ғариб яшаб, ғариб ўлим топди. У кишини ҳатто ёрдамчилари ва тобелари ҳам яхши танишмас эди. Сизлар ўзининг олдинги сафдоши ҳали ҳаёт билан видолашмай туриб унинг ўринбосари сифатида байроқни қўлга олган кишининг рафиқ-ҳамроҳидирсизлар.
Абу Ёсин кўплаб давлатларда қаттиқ қувғинларга учраб, ғариб ҳолатда яшади. Кетма-кет йиллар давомида зулм қамоқларида қолиб кетди. У киши йўқ пайтида аёли вафот этиб, аёлидан жудо бўлдилар. У киши аёлининг қаерга кўмилганини биладилар, холос. Кўп давлатлардаги зулм югурдаклари томонидан у кишини йўлидан қайтаришга бўлган уринишларга қарамай у буюклигича қолаверди.
Эй ғариблар, эй Бухорий, Термизий, Нишопурий ва Сижистоний набиралари, эй ҳидоят машъаллари. Аввало ўзлари солиҳ кишиларга айланган, кейин ўзларининг салафлари Пайғамбар ﷺнинг саҳобалари ислоҳ қилгани каби бутун ер юзини Аллоҳнинг изни ила ислоҳ қиладиган кишиларсиз!.. Яқин кунларда бутун дунёдаги Аллоҳнинг ёруғ кунларини, нусратини ва мададини кутаётган биродарларингиз билан ер юзини ислоҳ қиласизлар!..
Яқин кунларда Аллоҳнинг изни ила бу қоронғу зиндондан чиқадиган кунингиз келади. Ўшанда Ислом давлати соясида «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» байроғи баланд кўтарилиб ва Қуръон байроғи остида бошингизни баланд кўтарган ҳолатда чиқиб келасизлар.
Сўзим якунида Аллоҳ Таолодан Ўзи тарафидан бўлган мадади ва ёрдами билан сизларга ёрдам беришини ва бу зулматдан халос бўлиш йўлини, ишларингизда осонлик йўлини қилиб қўйишини сўраб қоламан. Аллоҳ Таоло деди:
وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْرًا
– ”Ким Аллоҳдан қўрқса (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур“. [65:4]
وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا
– ”Ким Аллоҳдан қўрқса (Аллоҳ) унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур“. [65:2]
Охирги дуоимиз ҳамду-сано бутун оламлар Парвардигори Аллоҳгадир, демоқликдир.

